Samsung учга букланадиган смартфонни ёзда чиқаради
Маълумотларга кўра, бу 6,49 дюймли экран бўлади, тўлиқ очилганда 10 дюймли экранга эга тўлақонли планшетга айланади.

Фото: Samsung
Январь ойида Samsung компанияси учга букланадиган дисплейли телефон ишлаб чиқаётганини расман эълон қилган эди. Жанубий Корея технологик гиганти ҳали тафсилотларни ошкор қилмаган бўлса-да, сизиб чиққан маълумотлар баъзи нарсаларни тасаввур қилишимизга имкон беради.
Нуфузли инсайдер Росс Янг сўзларига кўра, бу 6,49 дюймли экран бўлади. Бироқ тўлиқ очилганда қурилма 10 дюймли экранга эга тўлақонли планшетга айланади.
Қизиғи шундаки: аккордеон каби букланадиган ва экраннинг бир қисмини очиқ қолдирадиган Huawei компаниясининг Mate XT смартфонидан фарқли ўлароқ, Samsung компанияси G услубидаги буклама механизмдан фойдаланади, бу эса қурилмада очиқ жой қолдирмайди. Ушбу ёндашув смартфоннинг чидамлилигини таъминлаши мумкин.
Янг сўзларига кўра, компания бундай қурилма учун махсус ҳимоя плёнкасининг янги турини ҳам ишлаб чиқмоқда.
Учга букланадиган телефонни ишлаб чиқариш билан боғлиқ қийинчиликларни ҳисобга олган ҳолда, ишлаб чиқариш ҳажми чекланган бўлиши кутилмоқда. Смартфон оммавий бозор флагмани сифатида эмас, балки экспериментал премиум модел сифатида тақдим этилиши мумкин.
Бундай смартфон қанча туриши номаълум. Бир нарса аниқ - бу арзон бўлмайди. Huawei Mate XT Хитойда қарийб 3 минг долларга сотиляпти, Samsung «учбукламаси» худди шундай нарх атрофида бўлишини кутишимиз мумкин.
Сизиб чиққан маълумотларга кўра, қурилма 2025 йил 3-чорагида (июлдан сентябргача) чиқарилади ва Samsung компаниясининг бошқа букланадиган моделлари, хусусан, Galaxy Z Fold 7 ва Z Flip 7, шунингдек, янада арзонроқ Galaxy Z Flip 7 FE қаторидан жой олади.
Тавсия этамиз
Самарқанд шаҳрига кириш йўллари вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 21:35 / 30.03.2025
Дунё бўйлаб Рамазон ҳайити қандай кутиб олинди – фотолар
Жаҳон | 20:30 / 30.03.2025
АҚШ «Толибон» билан алоқа ўрнатяптими?
Жаҳон | 16:25 / 30.03.2025
Германиядаги шаҳарча газетада эълон бериб, янги ҳоким ахтармоқда
Жаҳон | 07:57 / 30.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Доналд Трамп учинчи бор АҚШ президенти этиб сайланиши мумкинми?
Жаҳон | 19:49
-
Шовотда бензин цистернасига тушган йигит заҳарланиб вафот этди
Жамият | 18:55
-
Temu Ўзбекистонда қанча солиқ тўлаши кераклиги маълум қилинди
Ўзбекистон | 18:53
-
Шавкат Мирзиёев: «Олдимизда минтақамизни нафақат барқарор, балки фаровон қилиш учун тарихий имконият турибди»
Ўзбекистон | 18:52
Мавзуга оид

17:30 / 29.03.2025
Мактабларда смартфонларни тақиқлашнинг ўзи етарли эмас – тадқиқот

19:00 / 28.03.2025
Samsung янги Galaxy А56 5G, А36 5G ва А26 5G смартфонларини тақдим этди

17:50 / 28.03.2025
The Korea Times: LG, Samsung ва Hyundai Россияга қайтиш имкониятини ўрганмоқда

20:08 / 25.03.2025