Ўзбекистон | 10:39 / 15.02.2025
2781
1 дақиқада ўқилади

Икки вилоятда қор кўчиши хавфи эълон қилинди

Тошкент ва Наманган вилояти тоғли ҳудудларида 15-18 феврал қор кўчиши хавфи эълон қилинди.

Ўзгидромет хабарига кўра, ушбу саналарда ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши кутилмоқда.

Шу сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:

Тошкент вилояти Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);
Наманган вилояти Поп туманида қор кўчиши хавфи эълон қилинди.

Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид