Ўзбекистон | 16:45 / 17.02.2025
1572
1 дақиқада ўқилади

Қонун лойиҳаларига таклиф берган фуқаро унинг муҳокамасида иштирок этади

Шунингдек, «асосли ва самарали таклифлар» учун рағбатлантириш тизими жорий қилинади.

Қонунчилик меъёрларига ўзгартириш таклиф қилган фуқаролар ушбу таклифнинг муҳокамасида шахсан иштирок этади. Бу ҳақда Олий Мажлис қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар берди.

«Таклифлар энди мунтазам равишда масъул қўмиталар томонидан кўриб чиқилади. Ҳар бир таклиф муҳокамасида муаллифнинг иштироки таъминланади», дейилади хабарда.

Қайд қилинишича, «асосли ва самарали таклифлар» учун рағбатлантириш тизими жорий қилинади. Унинг қандай бўлиши хабарда келтирилмаган.

Таъкидланишича, қонун тили мураккаб бўлиши мумкин ва Қонунчилик палатаси уни «содда қилиб тушунтириб боради».

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид