АҚШ Лотин Америкасидаги 8 та картелни террорчи ташкилотлар рўйхатига киритди
Венесуэладаги «Трен де Арагуа», Сальвадордаги MS-13 ва Мексикадаги олтита картел «хорижий террорчи ташкилотлар» рўйхатига киритилган.

Фото: AA
АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти Лотин Америкасидаги баъзи мамлакатлардаги саккизта картелни «хорижий террорчи ташкилотлар» рўйхатига киритди.
АҚШ федерал ҳукуматининг расмий газетасида чоп этилган қарорда айтилишича, АҚШ Венесуэла, Салвадор ва Мексикадаги саккизта жиноий ташкилотни «хорижий террорчи ташкилотлар» деб белгилаган.
Қарорда Венесуэладаги «Трен де Арагуа», Салвадордаги MS-13 ва Мексикадаги олтита картел «хорижий террорчи ташкилотлар» рўйхатига киритилди.
Мексика президенти Клаудия Шейнбаум қарордан олдин берган баёнотида: «Агар бу фармон (Мексикада) экстратерриториал ҳаракатларни назарда тутса, биз уларни қабул қилмаймиз», деди.
У «Мексика суверенитетининг бузилишини» рад этишини айтди.
Президентнинг қўшимча қилишича, Мексика қўшма текширувларни давом эттириш зарурлигига рози.
«Агар улар АҚШдаги пул ювиш ва АҚШда гиёҳванд моддаларни олиб ўтувчи жиноий гуруҳлар фаолиятини қўшимча текшириш учун ушбу буйруқни чиқарсалар, бу жуда яхши иш бўларди», — деди Клаудия Шейнбаум.
Тавсия этамиз
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Июнда об-ҳаво нисбатан салқин бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 16:47 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Қайси ҳудудда кичик тадбиркорлик субъектлари кўпроқ фаолият юритяпти?
Ўзбекистон | 09:32
-
Россия армияси Запорижжяга дронлар билан зарба берди
Жаҳон | 09:10
-
Тожикистондан олиб келинган қарийб 50 кг гиёҳвандлик воситаси мусодара қилинди
Ўзбекистон | 08:50
-
Нетаняҳу эронликларни ҳукуматга қарши чиқишга чақирди
Жаҳон | 08:31
Мавзуга оид

18:45 / 13.05.2025
Хитой Лотин Америкаси давлатларига 9,2 млрд доллар кредит ва визасиз режим таклиф қилди

00:00 / 17.03.2025
Трамп Лотин Америкасига гиёҳванд моддаларга қарши курашда ёрдам кўрсатишни тўхтатди

17:25 / 06.12.2024
Москвада Колумбия картели аъзолари ярим тонна кокаин билан қўлга тушди

22:40 / 18.04.2024