Путин ФСБдан хорижда назоратни кучайтиришни талаб қилди
Россия президенти «потенциал хавфли» ҳудудларда фаолият зичлигини оширишни талаб қилди. Мудофаа вазирлиги Курск областидаги ютуқлар ҳақида маълум қилди.

Фото: Russian President Press Office/dpa/picture alliance
Россия президенти Владимир Путин Федерал хавфсизлик хизматидан давлат чегараси устидан назоратни кучайтиришни талаб қилди. «Давлат чегарасини қўриқлаш бўйича жиддий қўшимча чора-тадбирлар кўриш керак. Потенциал хавфли ҳудудларда чегара зичлигини оширишда давом этишимиз керак», — деди у 27 феврал, пайшанба куни ФСБ ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилишида сўзлаган нутқида. Унга кўра, мамлакатнинг чегарадош районлари аҳолисининг хавфсизлиги ҳам таъминланиши керак.
Россия Мудофаа вазирлиги Курск областида учта қишлоқ эгалланганини хабар қилди
Путиннинг Россия чегарасини мустаҳкамлаш ҳақидаги сўзлари Россия армиясининг Украина Қуролли кучларини Курск областидан деярли етти ойдан бери чиқариб юборишга уринишлари фонида янграган. У 2024 йил 6 августда Россия области ҳудудига кириб келган ва ҳозиргача Суджа район маркази ва унинг атрофидаги ҳудудларни ўз назорати остида ушлаб турибди.
Айни пайтда Россия Мудофаа вазирлиги кетма-кет иккинчи кун россиялик қўшинлар Курск областидаги аҳоли пунктларини эгаллаб олгани ҳақида хабар бермоқда. Пайшанба куни у Шимолий ҳарбий гуруҳ бўлинмалари Николский қишлоғини назоратга олганини маълум қилди. Бир кун аввал Орловка ва Погребки қишлоқлари эгаллангани хабар қилинган эди.
Погребкида рус қўшинларининг олға силжиши Украинанинг DeepState лойиҳаси томонидан ҳам тан олинган. Қишлоқ учун кураш бир неча ой давом этди. Эълон қилинган видеотасвирлардан кўриниб турибдики, Россия ҳарбийлари қишлоқнинг камида марказий қисмини назорат қилмоқда.
Тавсия этамиз
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Москвада шаҳарни билишини исботлаб бермаган таксичилар жаримага тортилади
Жаҳон | 20:35 / 27.05.2025
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
Ўзбекистон | 17:00 / 27.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Президент глобал сиёсий жараёнлар шароитида Италия билан мулоқот майдонини яратиш ниҳоятда зарурлигини таъкидлади
Ўзбекистон | 20:50
-
Марказий Осиё ва Италия раҳбарлари Остонада ҳамкорликни чуқурлаштиришга келишиб олди
Ўзбекистон | 20:07
-
Иссиқ ҳаво қайтади, баъзи ҳудудларга сел келади - кутилаётган об-ҳаво таҳлили
Ўзбекистон | 20:03
-
Глобал исиш туфайли Ла-Маншга саккизоёқлар ёпирилди
Жаҳон | 19:50
Мавзуга оид

00:17 / 29.05.2025
Трамп Зеленский ва Путин билан учрашишга тайёрлигини маълум қилди

21:14 / 28.05.2025
“Мен бўлмаганимда Россиянинг аҳволи ёмон бўларди” — Трамп ўзгардими?

09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти

21:34 / 27.05.2025