Россия қўшинлари Кривий Ригдаги меҳмонхонага зарба берди: қурбонлар бор
Россия ракетаси Кривий Ригдаги меҳмонхонага келиб тушди. Камида икки киши ҳалок бўлди, яна 29 киши яраланди, дея хабар берди маҳаллий ҳукумат.

Фото: Украина фавқулодда вазиятлар давлат хизмати
5 март, чоршанба куни кечқурун Россия қўшинлари Украинанинг Днипропетровск областидаги Кривий Риг шаҳрига ракета зарбаси берди. Ракета беш қаватли меҳмонхонага келиб тушди, дея хабар бермоқда Украина фавқулодда вазиятлар давлат хизмати. Россия зарбаси натижасида камида икки киши ҳалок бўлди, яна 29 киши яраланди, улардан 20 нафари оғир аҳволда, деди Кривий Риг мудофаа кенгаши раиси Александр Вилкул. Днипропетровск области маъмурияти раҳбари Сергей Лисакнинг сўзларига кўра, жабрланганлар орасида бир бола ҳам бор.
Одамлар вайроналар остида қолиши мумкин, дея хабар берди Украина фавқулодда вазиятлар давлат хизмати.
Зарбадан бироз олдин Украина ҳарбий-ҳаво кучлари Россия Федерацияси томонидан баллистик қуроллар қўлланиши ва «Кривий Ригдаги нишон» таҳдиди ҳақида огоҳлантирган. Шу куни кечқурун Украина ҳарбийлари Днипропетровск, Донецк, Суми, Харкив ва Чернихив областларида Россиянинг учувчисиз учоқлари ва бошқариладиган бомбалари таҳдиди ҳақида хабар беришди.
Кривий Риг Украина президенти Володимир Зеленскийнинг она шаҳри ҳисобланади, дея хабар беради AFP. Тўлиқ миқёсли уруш бошланганидан бери у мунтазам равишда Россиянинг ўққа тутишига дучор бўлди. Бундан 10 кун аввал, 23 февралга ўтар кечаси Россиянинг шаҳарга берган ракета зарбаси оқибатида бир киши ҳалок бўлган, беш киши яраланган эди. Кривий Риг фронт чизиғидан тахминан 70 километр шимоли-ғарбда жойлашган.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Президент EТТБ, БАА ва Ломбардия билан ҳамкорликнинг устувор масалаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон | 16:09
-
Россия: Ҳалок бўлган украиналик аскарлар жасадини топшириш тез орада бошланади
Жаҳон | 16:05
-
Ўзбекистоннинг Латвиядаги туризм бренди элчиси тайинланди
Ўзбекистон | 15:42
-
Ғазода 10 мингдан ортиқ жангчисини йўқотган Исроил армияси чуқурлашиб бораётган инқирозга юз тутяпти
Жаҳон | 15:15
Мавзуга оид

13:49 / 07.04.2025
БМТ Россиянинг Кривий Ригга ҳужумини кескин қоралади

00:16 / 28.01.2025
Туркияда 78 кишининг ўлимига олиб келган меҳмонхонадаги ёнғин нима сабабдан юз бергани аниқланди

14:03 / 21.01.2025
Туркиядаги курорт меҳмонхонада йирик ёнғин сабаб 10 киши ҳалок бўлди

19:03 / 18.01.2025