Ўзбекистон | 10:45 / 13.03.2025
2450
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг Орхус конвенциясига қўшилиши тўғрисидаги қонун имзоланди

Президент томонидан «Атроф-муҳит билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича қарорлар қабул қилиш жараёнида жамоатчиликнинг ахборот олиш имконияти, иштироки ва одил судловга эришиш имконияти тўғрисидаги конвенцияга (Орхус, 1998 йил 25 июн) Ўзбекистоннинг қўшилиши ҳақида»ги қонун имзоланди.

Ўзбекистон Атроф-муҳит билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича қарорлар қабул қилиш жараёнида жамоатчиликнинг ахборот олиш имконияти, иштироки ва одил судловга эришиш имконияти тўғрисидаги конвенцияга қўшилмоқда.

Конвенция фуқароларга атроф-муҳит ҳолати билан боғлиқ маълумотлардан фойдаланиш ҳуқуқини кафолатлайди. Унинг қоидалари давлатлардан жамоатчиликнинг экологик қарорлар қабул қилиш жараёнларида, шу жумладан атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш, режалар, дастурлар ва табиатга сезиларли таъсир кўрсатадиган бошқа ҳаракатларда иштирок этиш механизмларини таъминлашни талаб қилади.

Шунингдек, халқаро ҳужжат фуқароларга уларнинг ахборот олиш ёки қарор қабул қилишда иштирок этиш ҳуқуқлари бузилган тақдирда одил судловдан фойдаланишни таъминлайди. Яъни, фуқаролар ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун суд ёки бошқа ваколатли органларга мурожаат қилишлари мумкин.

Мавзуга оид

Эълонлар

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул!

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Карлови Вари — Европанинг асосий соғломлаштириш жойи

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда