Парижда полиция мигрантлар эгаллаб олган театр биносида операция ўтказди
Операция давомида мигрантларнинг чиқариб юборилишига қаршилик кўрсатган норозилик намойиши иштирокчилари билан тўқнашув юз берди.

Фото: AP
Париж полицияси 18 март куни эрталаб мигрантлар томонидан ноқонуний равишда эгаллаб олинган «Лирик опера» биносида операция бошлади.
Қайд этилишича, юзлаб мигрантлар Франция пойтахти марказида жойлашган ушбу бинода уч ойдан ортиқ вақтдан бери яшаб келмоқда.
Француз ОАВга кўра, операция давомида мигрантларнинг чиқариб юборилишига қаршилик кўрсатган норозилик намойиши иштирокчилари билан тўқнашув юз берган. Полиция кўзни ёшлантирувчи газдан фойдаланганидан кейин намойишчилари вақтинча чекинган.
Франция адлия вазири Жералд Дарманен TF1 телеканали эфирида операция қонуний равишда ўтказилгани, чунки «ноқонуний оккупация ва жамоат тартибини бузишга чек қўйиш керак»лигини маълум қилди.
Париж полициясига кўра, 450 га яқин ёш мигрант 10 декабр куни театр биносини эгаллаб олган ва улар ўзларига бошпана тақдим этилишини талаб қилмоқда.
Парижнинг 20-округидан сайланган парламент аъзоси Даниэл Симонне ҳуқуқ-тартибот органларининг «зўравонлик билан аралашувини» қоралади. Полиция штаб-квартирасида эса қўлга олинганларни жойлаштириш бўйича ечимлар таклиф этилиши лозимлигини таъкидлади.
Тавсия этамиз
Путин Россия Одессага даъво қилмаслиги шартини айтган – «Коммерсант»
Жаҳон | 22:26 / 19.03.2025
Қозоғистонда амалдорлар қамоқхоналарга экскурсияга олиб борилмоқда
Жаҳон | 18:16 / 19.03.2025
Трамп: «Украинага босим ўтказишга мажбур бўлгандик»
Жаҳон | 20:53 / 18.03.2025
Temu Ўзбекистонда юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтди
Ўзбекистон | 20:25 / 18.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россия Марказий банки чет элга пул ўтказмалари бўйича чекловларни 6 ойга узайтирди
Жаҳон | 20:17
-
Туркманистон президенти «Қадр кечаси» муносабати билан 321 нафар маҳбусни афв этди
Жаҳон | 20:08
-
Буюк Британия 2022 йилдан бери Россиянинг 25 млрд фунтлик активларини музлатди
Жаҳон | 20:05
-
Германия Россиянинг махфий флоти танкерини мусодара қилди
Жаҳон | 18:14
Мавзуга оид

17:37
Франция компанияси Ўзбекистонда қуриладиган кичик АЭС лойиҳасида иштирок этиши мумкин

13:53
Ўзбекистон ва Франция Афғонистон йўналишидаги ҳамкорликни муҳокама қилди

12:00 / 16.03.2025
Эммануэл Макрон Европага «ядровий қалқон» таклиф этди

21:15 / 15.03.2025