БМТ Россияни Украинадаги инсониятга қарши жиноятларда айбламоқда
Россия ҳукуматининг «оммавий ва тизимли» ҳаракатлари натижасида Украинада тинч аҳолининг мажбуран ғойиб бўлиши инсониятга қарши жиноят ҳисобланади, дея таъкидлади БМТ.

Россия ҳукуматининг кенг кўламли босқинчилик контекстидаги «оммавий ва тизимли» ҳаракатлари натижасида Украинада тинч аҳолининг мажбуран йўқолиши инсониятга қарши жиноятлар ҳисобланади. Бу ҳақда 19 март, чоршанба куни эълон қилинган Украинадаги ҳуқуқбузарликларни текшириш бўйича мустақил халқаро комиссия ҳисоботида айтилади.
Женевада БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашига тақдим этилган ҳисоботга кўра, Россия ҳукумати ўз назорати остидаги Украина ҳудудларида кўп сонли тинч аҳолини қўлга олди.
Қурбонлар орасида маҳаллий ҳукумат амалдорлари, давлат хизматчилари, журналистлар ва «Россия ҳукумати Украинадаги ҳарбий мақсадларига таҳдид деб ҳисоблаган» бошқа шахслар ҳам бор. Бу украиналик ҳарбий асирларга ҳам тегишли, дейди ҳуқуқ фаоллари.
БМТда қийноқлар ва жинсий зўравонлик ҳақида гапириляпти
Уларнинг маълумотларига кўра, қўлга олинганлар Украинанинг Россия томонидан босиб олинган ҳудудларидаги ҳибсхоналарга олиб кетилган ёки Россия Федерациясига депортация қилинган. У ерда улар жиноятларга, жумладан қийноқлар ва жинсий зўравонликларга дучор бўлган, дейди БМТдагилар. Кўпчилик ойлар ва йиллар давомида изсиз ғойиб бўлди, баъзилари вафот этди. Кўп сонли одамларнинг тақдири ва қаердалиги номаълумлигича қолмоқда, дея қўшимча қилинди. Хусусан, қийноқлар Россия Федерацияси Федерал хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан амалга оширилган, дея қайд этди жаҳон ташкилоти матбуот хизмати.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг таъкидлашича, бедарак йўқолганларнинг оилалари сўровларига жавобан, Россиянинг турли даражадаги расмийлари бедарак йўқолганларнинг тақдири ва қаердалиги ҳақида мунтазам равишда маълумот тақдим этилмайдиган стандарт жавоблар берди.
Мавзуга оид

16:24 / 22.03.2025
Россияда Instagram’да реклама жойлаганлар жарима тўлайди

14:33 / 22.03.2025
Россияда блогерлар алоҳида ОКВЭД кодига эга бўлади

14:14 / 22.03.2025
БМТ: 2024 йилда дунё бўйлаб 8938 нафар мигрант ҳалок бўлди

12:43 / 22.03.2025