Акмал Шукуров Қозоғистондан Тошкентга экстрадиция қилинди
Пойтахтдаги тунги клублардан бирининг олдида эркакка оғир тан жароҳати етказган Акмал Шукуров Қозоғистондан экстрадиция қилинди. У безорилик ва қасддан баданга оғир шикаст етказишда айбланмоқда.

Фото: ИИББ ахборот хизмати
Яккасарой туманидаги «12» (Twelve) тунги клуби олдида содир бўлган воқеа юзасидан қўзғатилган жиноят иши доирасида терговдан яшириниб келган Акмал Шукуров Қозоғистондан Тошкентга экстрадиция қилинди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабар берди.
16 мартга ўтар кечаси «12» тунги клуби олдида икки киши — Акмал Шукуров ва унинг таниши Хуршид А. ўртасида жанжал келиб чиққан ва муштлашувга айланган. Борис Авакян уларни ажратмоқчи бўлган, аммо бошидан икки марта зарба еб, ҳушидан кетган. У «бош суяги жароҳати, ўнг ёноқ терисининг йиртилиши» ташхиси билан шифохонага ётқизилган.
Идора маълумотларига кўра, айбланувчи Акмал Шукуров терговдан яширинган. Шу боис унга нисбатан қидирув эълон қилинган ва 17 март куни у Қозоғистонда қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) ва 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан айблов эълон қилинган.
«Ҳозирда Акмал Шукуров Қозоғистондан Тошкент шаҳрига экстрадиция қилинган бўлиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда. Мазкур ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари тўлиқ ва холисона олиб борилиб, қонун устуворлиги ва жиноят учун жазо муқаррарлиги таъминланади», — дейилади ИИББ хабарида.
Мавзуга оид

23:57 / 17.03.2025
Акмал Шукуров Қозоғистонда ушланди

18:23 / 17.02.2025
Халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси Мисрдан экстрадиция қилинди

23:29 / 16.01.2025
Қозоғистонда 10 йилдан бери давлатлараро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

23:10 / 23.12.2024