Қозоғистонда 10 йилдан бери давлатлараро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди
Ўтган йиллар давомида у Қозоғистонда оила қурган, бироқ ҳеч қаерда расмий ишламаган. Ҳозирда уни экстрадиция қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Фото: Kazinform
Қозоғистоннинг Оқмўла вилояти полиция департаменти Степногорск шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Навоий вилояти ИИБ томонидан давлатлараро қидирувга берилган шахс қўлга олинганини маълум қилди.
«Тезкор ходимларнинг маълумотларига кўра, ушбу шахс 2014 йилдан бери Қозоғистон ҳудудида яшириниб келган, шу билан бирга, ҳеч қаерда расман ишламаган», — дейилади идора хабарида.
Ушбу шахс Степногорскда оила қурган ва ўтган йиллар давомида турли ишлар билан шуғулланиб келган. Ҳозирча полиция зарур барча тергов тадбирларини ўтказмоқда, қўлга олинган фуқаро вақтинча сақлаш изоляторига жойлаштирилган.
«Ушбу шахсни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда, чунки у қўшни мамлакат фуқароси ҳисобланади», — дея қўшимча қилади идора.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил декабрда Россия Қозоғистонда 7 миллион долларлик фирибгарлик ишида айбланаётган Ўзбекистон фуқаросини экстрадиция қилганди. Гумонланувчи 2005-2007 йилларда Олмаота қурилиш компаниясида бухгалтер бўлиб ишлаган ва ҳужжатлар билан қайд этилмаган қалбаки квитанцияларни ёзган. Шериги қўлга олинганидан кейин у мамлакатдан қочиб кетган.
Мавзуга оид

16:30 / 21.03.2025
Акмал Шукуров Қозоғистондан Тошкентга экстрадиция қилинди

12:06 / 02.03.2025
Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учради

18:14 / 28.02.2025
Нукусдан Қозоғистонга янги поезд қатнови йўлга қўйилади

21:03 / 27.02.2025