Путин Мирзиёевни Наврўз байрами билан табриклади
Россия президенти Ўзбекистон раҳбарига табрик мактуби йўллади.

Фото: kremlin.ru
Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевни Наврўз байрами билан табриклади.
«Баҳор айёми Наврўз муносабати билан энг самимий табрикларимни қабул қилгайсиз. Россия-Ўзбекистон муносабатлари стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳида муваффақиятли ривожланмоқда. Биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз билан ўзаро манфаатли икки томонлама алоқаларни бундан буён ҳам дўст халқларимиз фаровонлиги, Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш йўлида фаол ривожлантирамиз, деб ишонаман», дейилади табрик мактубида.
Путин Ўзбекистон президентига мустаҳкам соғлик ва муваффақиятлар, Ўзбекистоннинг барча фуқароларига эса бахт-саодат ва фаровонлик тилади.
Мавзуга оид

01:01
Россия Донецк, Луҳанск, Запорижжя ва Херсоннинг бутун ҳудудини талаб қилмоқда

22:58 / 24.03.2025
«Йилига 50–100 та учоқ ишдан чиқади» — Россияда самолётлар етишмовчилиги ошиб бораётгани маълум қилинди

22:09 / 24.03.2025
Россияда мигрантлар учун солиқни ошириш таклиф этилди

21:56 / 24.03.2025