Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда мигрантлар учун солиқни ошириш таклиф этилди
Мамлакатда патент билан ишлаётган мигрантлар учун шахсий даромад солиғи паст экани таъкидланмоқда.
Россия либерал-демократик партияси (ЛДПР) патент билан ишлаётган мигрантлар учун шахсий даромад солиғини (НДФЛ) 30 фоизгача оширишни таклиф қилди. Партия раиси Леонид Слуцкий бошчилигидаги фракция депутатлари бу ташаббусни Давлат Думасида илгари сурди.
Улар бугунги кунда патент бўйича ишлайдиган чет эл фуқаролари учун ставка 13 дан 22 фоизгача белгиланганини, бу бошқа барча мигрантлар учун белгиланган солиқдан сезиларли даражада паст эканлигини таъкидлашди.
ЛДПР солиқ миқдорининг оширилиши бюджетни тўлдиради ва маблағлар ҳудудларни ривожлантириш ва болали оилаларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади, деб ҳисобламоқда.
Леонид Слуцкий сўзларига кўра, 2024 йилда миграция ўсиши 568,5 минг кишини ташкил этган ва бу 1995 йилдан бери энг юқори кўрсаткич. Унинг айтишича, мигрантларнинг аксарияти ёлланма ёки патент бўйича ишлайди, уларнинг даромадига солиқ эса барча норезидент жисмоний шахсларга нисбатан 30 фоиз миқдорида эмас, балки прогрессив солиқ шкаласига мувофиқ белгиланади.
«Натижада патент эгалари давлат ғазнасига катта миқдордаги маблағни кам тўлайди. ЛДПР мигрантлар Россияда солиқ шаклида кўпроқ пул қолдириши керак, деб ҳисоблайди. Шунинг учун партия патент бўйича ишлаётган хорижликларга нисбатан 30 фоизлик солиқ ставкасини қўллашнинг умумий қоидасини кенгайтиришни таклиф қилмоқда», деди Слуцкий.
Мавзуга оид
23:00 / 13.07.2026
«Қўлимга қурол олгандан кўра, ўрмонда ўлишга тайёр эдим» - 14 кунлик хавфли йўл
18:05 / 13.07.2026
Лукашенко мигрантларни Беларусга жалб қилиш шартларини тушунтирди
18:43 / 08.07.2026
Россияда чет эл фуқароларининг яшаши қоидаларини кучайтирадиган қонун қабул қилинди
11:55 / 02.07.2026