Ички ишлар вазири Ўзбекистон Волейбол федерациясига раис этиб сайланди
Ташкилотнинг навбатдан ташқари йиғилишида ички ишлар вазири генерал-майор Азиз Тошпўлатов Ўзбекистон Волейбол федерациясининг раиси этиб сайланди. Шунингдек, федерациянинг 8 та ҳудудий бўлимлари раислигига ушбу вилоятлар ИИБ бошлиқлари сайланди.

Фото: Ўзбекистон Волейбол федерацияси
9 апрел куни Ички ишлар вазирлиги академиясида Ўзбекистон Волейбол федерациясининг навбатдан ташқари конференцияси бўлиб ўтди. Унда Ички ишлар вазирлиги, Спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси раҳбарияти, ҳудудий ички ишлар органлари масъуллари, Волейбол федерация мутасаддилари қатнашди.
ИИВ матбуот хизматининг маълум қилишича, йиғилишда Ички ишлар вазири, генерал майор Азиз Тошпўлатов номзоди Ўзбекистон Волейбол федерацияси раиси лавозимига таклиф этилган. Вазир номзоди конференция иштирокчилари томонидан бир овоздан маъқулланиб, федерация раиси этиб сайланган.
Шунингдек, Волейбол федерациясининг Андижон, Бухоро, Наманган, Қашқадарё, Сурхондарё, Сирдарё, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлимлари раислигига ушбу вилоятлар ИИБ бошлиқлари ва Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи бир овоздан сайланди.
Тадбир давомида «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида ўтказилиши режалаштирилган волейбол спорти бўйича «Ички ишлар вазири кубоги» мусобақаларига ҳам старт берилди.
2023 йил 18 феврал куни ўтказилган Ўзбекистон Волейбол федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференциясида ўша вақтдаги ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов федерация раиси этиб сайланган эди.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Украина ва Россия ўртасидаги музокаралар бўйича янги баёнот берди
Жаҳон | 23:40 / 12.06.2025
-
Глобал қочқинлар сони 2011 йилдан бери биринчи марта камайди – БМТ
Жаҳон | 23:02 / 12.06.2025
-
Флорида губернатори намойишчиларни автомобилда уриб юбориш мумкинлигини айтди
Жаҳон | 23:01 / 12.06.2025
-
Янги Тошкентда «Петербург маҳалласи» бўлади
Ўзбекистон | 22:28 / 12.06.2025
Мавзуга оид

20:57 / 14.03.2024
Волейбол. Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи кубоги ғолиб ва совриндорлари маълум бўлди

07:29 / 24.09.2022
Ўзбекистон миллий каратэ федерациясига янги раҳбар сайланди

14:17 / 25.07.2022
Сузиш федерациясида 1 млрд сўм талон-торож қилинган

20:18 / 20.09.2021