Ipak Yo‘li Banki ва Commerzbank савдо молиялаштируви бўйича битим имзолади
2025 йил 14 апрел куни Франкфурт-Майн шаҳрида Ipak Yo‘li Banki ва Commerzbank AG вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди. Унда савдо кредити бўйича асосий битим (Master Trade Loan Agreement) имзоланди.

Фото: Ipak Yo‘li Banki
Ушбу воқеа ушбу икки молиявий институт ўртасидаги узоқ йиллик ҳамкорликдаги муҳим босқич бўлиб, халқаро савдони молиялаштириш соҳасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлади.
Мазкур келишув Ipak Yo‘li Banki’га молиявий имкониятларини кенгайтириш ҳамда мижозларининг халқаро операцияларини фаол қўллаб-қувватлаш имконини беради. Бу эса уларнинг ташқи савдо фаолиятининг барқарор ўсишига хизмат қилади.
Учрашувда Ipak Yo‘li Banki номидан Бошқарув раисининг ўринбосари Форруҳ Исхақов иштирок этди. У ушбу стратегик ҳамкорликнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлади:
«Ушбу битим имзоланиши – халқаро алоқаларимизни мустаҳкамлаш ва мижозларимиз учун савдо молиялаштируви хизматларимизни кенгайтириш йўлида муҳим қадамдир. Commerzbank билан ҳамкорлигимиз банк хизматларининг сифатини янги босқичга олиб чиқишига ишонамиз».
Ipak Yo‘li Banki ва Commerzbank ўртасидаги ҳамкорлик 2007 йилдан буён давом этиб келмоқда. Шу вақт мобайнида банклар кичик ва ўрта бизнесни классик савдо молиялаштируви воситалари орқали қўллаб-қувватлашга қаратилган бир қатор қўшма ташаббусларни амалга оширди.
Ҳамкорликнинг янги босқичи молиявий жараёнларни янада соддалаштиради ва глобал савдода янги имкониятларни очади.
Ipak Yo‘li Banki халқаро ҳамкорликларни ривожлантириш ва савдо молиялаштирувида инновацияларни илгари суришга содиқ қолади.
Реклама ҳуқуқи асосида
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкент-ситида LVMH флагман дўкони очилиши мумкин
Ўзбекистон | 23:57 / 11.06.2025
-
Ҳонгконг миллий хавфсизликка таҳдид туфайли биринчи марта видеоўйинни тақиқлади
Жаҳон | 23:50 / 11.06.2025
-
Трамп 9 минг ноқонуний мигрантни Гуантанамо қамоқхонасига юбормоқчи
Жаҳон | 23:15 / 11.06.2025
-
1-синфга қабул 20 июндан бошланади
Ўзбекистон | 22:45 / 11.06.2025