Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Disney «Юлдузлар жанги» фильмидаги дроиднинг ўхшашини тақдим қилди
Дроид мусиқа тинглаш учун Bluetooth динамиклари, камералар ва датчиклар билан жиҳозланган бўлиб, ўз эгасини таниши ва ортидан 10 км/соат тезликда ҳаракатланиши мумкин.
Фото: Lucasfilm
Машҳур фантастик эпопея «Юлдузлар жанги» фильми кунини нишонлаш учун Disney компанияси машҳур R2-D2 дроидидан илҳомланиб, чекланган сонли G1T4-M1N1 роботини тақдим этди.
Gizmodo маълумотларига кўра, Piaggio Fast Forward студиясида яратилган янги дроид 2875 доллар туради.

G1T4-M1N1 дроиди мусиқа тинглаш учун Bluetooth динамиклари, камералар ва датчиклар билан жиҳозланган бўлиб, ўз эгасини таниши ва ортидан 10 км/соат тезликда ҳаракатланиши мумкин. Шунингдек, 9 кг юкни ташиш имкониятига эга. Батарея қуввати 7 соат узлуксиз ишлаш учун мўлжалланган.

Дроид iOS ва Android иловалари орқали бошқарилиши мумкин ва «ишончли ҳамроҳ» бўлиши ваъда қилинмоқда. Фойдаланувчилар унга ном бериши ва хатти-ҳаракатларини созлаши мумкин.
Дроид Нью-Йорк шаҳридаги Таймс-скверда 6 майга қадар намойиш этилади ва ҳозирдан онлайн буюртма бериш мумкин.
Мавзуга оид
03:00 / 08.05.2025
Абу-Дабида Яқин Шарқдаги биринчи «Диснейленд» пайдо бўлади
23:34 / 26.11.2024
Disney аёл ходимларига эркаклардан камроқ маош бергани сабаб 43,3 млн доллар товон тўлайди
20:02 / 31.10.2024
Ишдан бўшатилган ходим яширин равишда Disney ресторанларидаги менюларни ўзгартириб қўйди
20:30 / 13.11.2020