Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нукус давлат техника университетига янги ректор тайинланди
Қорақалпоғистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири лавозимида фаолият юритиб келган Батирбек Қайпбергенов Нукус давлат техника университети ректори этиб тайинланди.
Фото: Батирбек Қайпбергенов
Батирбек Қайпбергенов — Нукус давлат техника университети ректори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Жоқарғи Кенеси хабар берди.
Тайинловга қадар у Қорақалпоғистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири лавозимида фаолият юритиб келаётганди. Ундан олдин Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали директори лавозимида фаолият юритган.
Батирбек Қайпбергенов 1970 йилда Нукусда туғилган. 1992 йилда Тошкент давлат техника университетини, 1998 йилда президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. Техника фанлари доктори.
Мавзуга оид
14:08 / 02.03.2026
Айрим ҳудудлар аҳолисига боғча пули камайтириб берилади
09:24 / 13.02.2026
Тошкент, Янги Тошкент ва Нукусда креатив парклар ташкил этилади
20:22 / 07.12.2025
Нукус ва Самарқанд ЮНEСКОнинг Глобал таълим шаҳарлари тармоғига қўшилди
22:13 / 26.11.2025