Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида кўп миқдордаги наркотик билан боғлиқ жиноят фош этилди
ИИББ ва ДХХ тезкор ходимлари ҳамкорлигида кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситаси билан боғлиқ жиноят иссиқ изидан фош этилди.
Фото: ИИББ
Тошкент вилояти ИИББ ва унинг қуйи тизимлари томонидан гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларининг ноқонуний айланишига қарши, жумладан уларни сақлаш, истеъмол қилиш, етиштириш ҳамда ўтказиш ҳолатларини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича тизимли ва узлуксиз чора-тадбирлар олиб борилмоқда.
Республика бўйича ўтказилаётган «Қорадори – 2025» кенг кўламли тадбири доирасида Тошкент вилояти ИИББ тезкор ходимлари томонидан Бекобод шаҳар ИИБ ҳамда ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда навбатдаги тезкор тадбир амалга оширилди.
Тадбир давомида Бекобод шаҳрида яшовчи шахс қўшни давлатдан контрабанда йўли билан олиб келинган, қарийб 1 кг бўлган «гашиш» гиёҳвандлик моддасини шаҳарнинг Наврўз маҳалласи ҳудудида яшириб қўйилган жойидан олаётган вақтида ашёвий далил билан қўлга олинди.
Олиб борилган терговга қадар текширув давомида ушбу гиёҳвандлик моддаси тожикистонлик наркокурер томонидан контрабанда йўли билан етказиб берилгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ушланган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
12:29 / 26.03.2026
Ноқонуний тилла савдоси: тезкор тадбирларда йирик ҳолатлар аниқланди
09:00 / 26.03.2026
Амударёда қайиқда сузиб ўтган наркокурер 10 кг гашиш билан ушланди
11:59 / 25.03.2026
Тошкентда 800 млн сўмлик ноқонуний дорилар ушланди
11:28 / 24.03.2026