Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Балида сиғими 1 литрдан кичик сув идишларни ишлаб чиқариш тақиқланди
Янги чекловлар орол экологиясига тушаётган юкламани камайтириш мақсадида қабул қилинган.
Фото: Unsplash
Балида сув учун сиғими 1 литрдан кичик бўлган пластик идишларни ишлаб чиқариш тўхтатилади. Бу ҳақда орол губернатори Вайан Костер Денпасарда ўтказилган соҳа вакиллари билан учрашувда маълум қилди, деб хабар беради Kompas.
Костернинг сўзларига кўра, корхоналар кичик ҳажмли идишларни ишлаб чиқаришни тўхтатишлари ва қолдиқ маҳсулотларни сотиб юборишлари керак. Унинг айтишича, янги чекловлар орол экологиясига тушаётган юкламани камайтириш мақсадида қабул қилинмоқда.
«Балида сиғими 1 литрдан кичик бўлган бутилкалар қолмаслиги керак», — дейди у.
Губернаторнинг таъкидлашича, оролда чиқиндилар учун мўлжалланган полигонларнинг аксарияти тўлиб кетган. Чиқиндиларнинг катта қисмини бир марталик пластиклар, жумладан, сув идишлари ташкил этади. у Бали туристлар орасида энг машҳур йўналишлардан бири бўлиб қолаётгани ва атроф-муҳит ҳолати минтақа иқтисодиётига тўғридан-тўғри таъсир қилишини эслатиб ўтди.
Шунингдек, Костер ушбу ташаббус марказий ҳукумат томонидан маъқулланганини ҳам қўшимча қилди.