Ўзбекистон | 12:14 / 17.06.2025
3153
1 дақиқада ўқилади

Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилади

«Угом-Чотқол» қўриқхонаси ҳудудида яна бир бир туристик мажмуаси қуриб битказилмоқда. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, мазкур лойиҳа нафақат табиатни севувчилар, балки миллий маданият ва гастрономияни қадрловчилар учун диққатга сазовор манзил бўлади. Хусусан, бу ерда замонавий меҳмонхона, миллий таомлар ресторани, дегустация зали ва энг қизиқарлиси — қадимий Марказий Осиё анъаналарини акс эттирган, бироқ замонавий қулайликларга эга ўтовлар қурилади.

Шунингдек, бир вақтнинг ўзида 1000 кишидан ортиқ меҳмонни қабул қилиш имкониятига эга бўлган оммавий тадбирлар ўтказиладиган майдонлар бўлади. Режага кўра, келажакда MSA Resort йилига тахминан 20 минг сайёҳни қабул қиладиган мажмуага айлантирилади.

Мажмуада узумчиликнинг ноёб ва кўп асрлик анъаналарини асраб-авайлашга алоҳида эътибор қаратилади. 350 дан ортиқ янги иш ўрни яратилиши режа қилинган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид