Ўзбекистон | 14:46 / 25.06.2025
2857
2 дақиқада ўқилади

Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолияти янада ривожлантирилади

Маҳаллий Кенгаш депутатларининг мақоми ва фаолиятининг асосий кафолатлари янада кучайтирилади.

Президент фармони билан «Ўзбекистон Республикасида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш» концепцияси тасдиқланди.

Концепцияга кўра, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари тизимини ривожлантиришнинг стратегик мақсадлари ва устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:

- Маҳаллий Кенгаш, уларнинг органлари ҳамда депутатларининг назорат фаолиятини такомиллаштириш, бюджет ва ҳудудларни режалаштириш жараёнларидаги иштирокини кучайтириш;

- аҳоли муаммолари ва ҳудуд манфаатларига оид муҳим ва долзарб масалаларни ҳал этишни «маҳалла еттилиги» – туман (шаҳар) Кенгаши – вилоят Кенгаши – Сенат» тамойили асосида кучайтириш;

- Маҳаллий Кенгашнинг норма ижодкорлиги соҳасидаги фаолиятини такомиллаштириш, қарорлар ишлаб чиқишда кенг жамоатчиликнинг кенг иштирокини таъминлаш;

- Маҳаллий Кенгаш депутатларининг мақоми ва фаолиятининг асосий кафолатларини янада кучайтириш;

- Маҳаллий Кенгаш фаолиятининг ташкилий-институционал асосларини такомиллаштириш, уларнинг моддий-техника базаси ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш;

- Маҳаллий Кенгаш фаолиятида ўзаро ва халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш;

- Маҳаллий Кенгаш фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш, «E-Kengash» электрон платформасини такомиллаштириш.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид