Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин Россияда хорижий дастурий таъминотни қисқартириш йўлини топишни буюрди
Россия ҳукумати мамлакатда хорижий «алоқа хизматлари» фаолиятини чеклаш бўйича таклифлар киритиши керак.
Россия президенти Владимир Путин Москвадаги ҳукуматга «дўст бўлмаган мамлакатлар»да ишлаб чиқарилган дастурий таъминот учун «қўшимча чекловлар жорий этиш»ни ишлаб чиқишни топширди. 17 июл, пайшанба куни Кремлнинг расмий Telegram-каналида эълон қилинган кўрсатмалар рўйхатига кўра, амалдорлар тегишли таклифларни 2025 йил 1 сентябргача тақдим этиши керак.
Хабар матнида «дўст бўлмаган давлатларда» ишлаб чиқарилган «алоқа хизматлари» алоҳида қайд этилган. Бундай дастурий таъминот ҳақида батафсил маълумот берилмаган, аммо кўрсатмалар рўйхатининг ўзи «2025 йил 26 майда Россия ишбилармон доиралари вакиллари билан бўлиб ўтган учрашув натижаларига кўра» тузилган.
Путиннинг кўрсатмалари рўйхатида тилга олинган йиғилишда бошқа россиялик тадбиркорлар қаторида Россиянинг IVA Technologies компанияси бош директори Станислав Иодковский ҳам бор эди. Компания фаолиятининг асосий йўналишларидан бири видео-конференц-алоқа ва корпоратив алоқа хизматларини ривожлантириш ҳисобланади.
Иодковский Путинга Украинага кенг миқёсли босқин бошланганидан кейин Россиядаги фаолиятини тўлиқ тўхтатмаган Ғарб рақобатчилари – «масалан, Zoom ва Microsoft» ҳақида шикоят қилди. Тадбиркорнинг сўзларига кўра, улар туфайли «Россия саноати миллиардлаб маблағ йўқотмоқда», жумладан, чет эл дастурлари оддий фойдаланувчилар томонидан афзал кўрилгани учун. Ечим сифатида Иодковский бундай хизматлар ишини «бироз чеклаш»ни таклиф қилди.
Мавзуга оид
10:02
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
14:20 / 11.06.2026
Россиядан кетган фуқароларнинг мол-мулки хатланиши мумкин
09:15 / 09.06.2026
Путин ва Нетаньяҳуга ордер берган прокурор вақтинча ишдан олинди
20:34 / 08.06.2026