Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ёшлар стартаплари учун маблағ ажратилади
Вазирлар Маҳкамасининг "Ёшлар тадбиркорлигини ҳамда уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувват лаш ва уларни молиялаштириш тартибини белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
2025 йил якунига қадар бизнес лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш тизимини рақамлаштириш бўйича электрон платформа ишлаб чиқилади.
Қопланадиган харажатли стартап лойиҳа - 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган Ўзбекистон фуқароси ёки ушбу фуқарога тегишли юридик шахс томонидан амалга ошириладиган, янги маҳсулот ёки хизмат яратувчи кенг кўламли инновацион ишланмалардан фойдаланган ҳолда 7 йилгача бўлган муддатга мўлжалланган бизнес лойиҳаси.
Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан бизнес лойиҳаларни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Унда қуйидагилар мавжуд:
жамғарма маблағлари ҳисобидан тижорат банки орқали кредитлар бериш, шу жумладан аризаларни кўриб чиқиш ва тижорат банкига молиявий ресурслар ажратиш тартиби, ҳар бир тур бўйича кредитлар ажратишнинг ўзига хос хусусиятлари;
харажатларнинг бир қисмини жамғарма маблағлари ҳисобидан қоплаш қоидалари;
ёшларга чет тилларини ўқитиш бўйича таълим хизматлари кўрсатиш учун БҲМнинг 320 бараваригача миқдорда кредитлар ажратиладиган олис ва чекка ҳудудлар рўйхати.
Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиявий қўллаб-қувватлаш воситалари рўйхати фаолият турига қараб 100 млн сўмдан 2,5 млрд сўмгача бўлган кредитларни ўз ичига олади.
Бунда жамғарма маблағлари ҳисобидан қуйидаги харажатларнинг 50 фоизигача қисман қопланиши назарда тутилган:
юқори муваффақият салоҳиятига эга стартап ғоясини тажриба намунаси даражасига етказиш учун хорижий ва маҳаллий экспертлар, мураббийларни (менторларни) жалб қилиш, бироқ 100 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда;
халқаро инкубация ёки акселерация дастурларида иштирок этиш билан боғлиқ, бироқ 10 минг АҚШ долларидан ошмайдиган.
Мавзуга оид
10:00 / 09.06.2026
Энг яхши AI стартаплар Президент соврини учун курашади
08:46 / 03.06.2026
Ёшлар лойиҳаларига 100 млн сўмгача маблағ ажратилади
18:43 / 29.05.2026
Anthropic компанияси OpenAI’ни ортда қолдириб, энг қиммат сунъий интеллект стартапига айланди
11:21 / 20.04.2026