Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон давлат академик катта театрига янги директор тайинланди
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри директори Рамиз Усмонов бошқа ишга ўтиши муносабати билан ишдан олинди.
Жорий йилнинг 29 июл куни Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков бошчилигида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда ташкилий масала кўрилди. Йиғилиш давомида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри директори, Ўзбекистон халқ артисти Рамиз Усмоновнинг бошқа ишга ўтиши муносабати билан маданият вазирининг тегишли буйруғига асосан, театр директори лавозимига тайинланган Алибек Кабдураҳмонов жамоага таништирилди.
Вазир Озодбек Назарбеков лавозимга тайинланган Алибек Кабдураҳмоновнинг фаолиятига муваффақият тилаб, ўз билим ва иқтидорини соҳа ривожи учун сафарбар этишига ишонч билдирди.
Рамиз Усмонов бу лавозимда 2021 йил октябрдан бери фаолият юритиб келганди.
Алибек Кабдураҳмонов 1984 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон Давлат консерваториясини «Зарбли чолғу асбоблари» мутахассислиги бўйича тамомлаган.
2005 йилдан Ўзбекистон Давлат консерваторияси қошидаги мусиқали театр-студия оркестри артисти. 2007 йилдан Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри зарбли чолғу асбоблари гуруҳининг концертмейстери сифатида фаолият олиб борган. У «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист» унвони соҳиби.
Мавзуга оид
17:54 / 06.06.2026
Қўғирчоқ театри санъати анъаналарини асраб қолиш алоҳида аҳамиятга эга – Саида Мирзиёева
15:09 / 01.06.2026
Спектакль учун сотилган ҳар бир чиптага қўшимча гонорар тўланади
10:42 / 30.04.2026
Саида Мирзиёева Тошкентдаги учта театрни кўздан кечирди
19:45 / 18.03.2025