Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин экстремистик материалларни қидирганлик учун жарима жорий қилди
Путин «экстремистик материалларни қасддан қидирганлик учун» жаримани маъқуллади.
Фото: AP
Россия президенти Владимир Путин Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга (МЖтК) Россия расмийлари томонидан экстремистик деб тан олинган материаллар учун интернетда «қасддан қидирувни амалга оширганлик» учун жарима солишни назарда тутувчи тузатишларни имзолади.
«Экстремистик материаллар» рўйхати Адлия вазирлиги томонидан юритилади; ҳозирда у 5,5 мингга яқин ёзувларни ўз ичига олади. Қонун кучга кирган 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб, бундай нашрларни қидириш, жумладан VPN хизматларидан фойдаланиш учун 3-5 минг рубл миқдорида жарима солинади.
VPN рекламаси учун ҳам жарима жорий этилади: жисмоний шахслар учун 50-80 минг рубл, мансабдор шахслар учун 80-150 минг ва юридик шахслар учун 200-500 минг рубл. Шу билан бирга, VPN'дан фойдаланишнинг ўзи ҳуқуқбузарлик ҳисобланмайди, бироқ ундан «жавобгарликдан қочиш мақсадида» фойдаланиш «оғирлаштирувчи ҳолат»га айланади», деб тушунтирди Давлат думасининг Ахборот сиёсати, ахборот технологиялари ва коммуникациялари қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Антон Горелкин 16 июл куни.
17 июл куни Давлат думаси январ ойида биринчи ўқишда маъқуллаган экспедиторларнинг мажбуриятлари ва жарималар тўғрисидаги қонун лойиҳасига «экстремистик материалларни қидирганлик» учун жазони назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди. Худди шу куни у иккинчи ўқишда, 22 июлда эса учинчи ўқишда қабул қилинди. Якуний овоз беришда 306 депутат «ёқлаб», 67 депутат «қарши» овоз берди, 22 нафар депутат бетараф қолди.
Мавзуга оид
08:27 / 06.03.2026
Путин ҳарбийлар учун Telegramʼдан фойдаланиш хавфли эканини айтди
09:42 / 05.03.2026
Путин Венгрия ТИВ раҳбари Сийяртога икки ҳарбий асирни топширди
19:59 / 24.02.2026
Путин Қора денгиздаги газ қувурларини портлатишга уриниш ҳақида маълумот борлигини айтди
11:57 / 24.02.2026