Ўзбекистон | 11:27 / 08.08.2025
4015
1 дақиқада ўқилади

Дам олиш кунлари қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Ўзбекистонда дам олиш кунлари асосан кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳарорат кундуз кунлари +37…+40 даража атрофида, жанубда +42 даражагача кўтарилади.

Фото: Kun.uz

8−10 август кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича асосан кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.

Жума куни ҳаво ҳарорати асосан кундузи +35…+37 даража, жанубда +40 даражагача бўлади. Синоптикларга кўра, бу август ойи биринчи ўн кунлигининг иқлимий меъёрига яқиндир.

Дам олиш кунлари ҳарорат кундуз кунлари +37…+40 даража атрофида, жанубда +42 даражагача кўтарилади.

Шамол 712 метр/сония тезликда эсади, 10 августда республика шимолида баъзи жойларда 1318 метр/сониягача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тошкентда шаҳрида асосан кам булутли об-ҳаво кузатилади. Шамол шарқдан 38 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечалари +21, +23 даража, кундуз кунлари 8 августда +35…+37 даража, 910 августда +37…+39 даража бўлади.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид