Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвада мигрантларга таксичилик қилиш тақиқланмаслиги айтилди
Экспертнинг таъкидлашича, тақиқлаш чоралари самарасиз бўлиши мумкин.
Москвада мигрантларнинг такси соҳасида ишлашларини тақиқлаш режалаштирилмаяпти. Бу ҳақда такси хизматини ривожлантириш жамоатчилик кенгаши раиси Ирина Зарипова маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, пойтахтда бу масалада бутунлай бошқа йўлдан борилмоқда.
“Москвада бундай тақиқ жорий этилишини эшитмадим. Москва бутунлай бошқа йўлдан бормоқда. Бу ерда ҳар бир ҳайдовчи рўйхатдан ўтадиган «АРТ» тизими мавжуд. Москвада уларнинг меҳнат ва дам олиш режими, транспорт қонунчилигига риоя қилаётгани назорат остида”, — деди Зарипова.
Унинг таъкидлашича, тақиқлаш чоралари самарасиз бўлиши мумкин.
“Биз бундай тақиқловчи чораларга ҳеч тушунмаймиз. Ҳар қандай тақиқ – бу ривожланиш эмас, тақиқлаш дегани. Санкт-Петербург ҳукумати бундай қарорга келгани афсусланарли”, — деди эксперт.
Аввалроқ Петербургда мигрантларга таксичилик ва курьерлик билан шуғулланиш тақиқланганди.
Мавзуга оид
15:18 / 15.06.2026
Кучли ёғингарчилик туфайли Россия ҳудудларини сув босди – фотолар
13:08 / 13.05.2026
Зеленскийдан тролл-фармон, «музлаган» фронт: урушда нима гап?
18:34 / 07.05.2026
Бу йил Москвадаги Ғалаба парадида Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари қатнашмайди
20:39 / 27.04.2026