Иқтисодиёт | 13:40 / 08.09.2025
1064
2 дақиқада ўқилади

Корпоратив муносабатларни тартибга солиш янада соддалаштирилади

“Корпоратив муносабатларни тартибга солишни янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди. 

Фото: iStock

Қарорга кўра, масъулияти чекланган жамият (жамият) иштирокчиси таркибига кириш ёки ундан чиқариш фактининг кучга кириш механизми соддалаштирилади.

Қуйидаги ҳолларда жамият иштирокчилари таркибига киритиш ёки ундан чиқариш амалда тегишли ҳаракат ҳамда ҳодиса содир этилган пайтдан бошлаб юзага келган ҳисобланади, жумладан:

🔹 иштирокчилар таркибидан мажбурий чиқариш ёки унга мажбурий киритиш, шу жумладан, жамиятдаги улуш иштирокчи ва учинчи шахс ўртасида умумий мулк деб топилган ва унинг тегишли қисмига мулк ҳуқуқи белгиланган ҳолатларда – суд қарори қонуний кучга кирган кундан;
🔹 жамият улуши E-auksion электрон савдо платформаси ва қонунчиликка мувофиқ хусусийлаштиришнинг бошқа усуллари орқали сотилганда – савдо натижалари расмийлаштирилиб, улуш қиймати тўлиқ тўланган кундан;
🔹 жамият улушини сотиш ва уни сотишдан бошқача тарзда учинчи шахслар фойдасига воз кечиш нотариал шаклда амалга оширилганда – бу ҳақида тасдиқловчи ҳужжатлар расмийлаштирилган кундан.

Иштирокчилар таркибига кириш ёки ундан чиқиш ҳолатларида жамият бошқа иштирокчиларни 30 кун муддатда хабардор қилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид