Жаҳон | 10:55 / 13.09.2025
3026
1 дақиқада ўқилади

40 дан ортиқ давлат Россияни халқаро ҳуқуқни бузганликда айблади

40 дан ортиқ давлат, шу жумладан Қўшма Штатлар Россия учувчисиз самолётларининг Полша ҳаво ҳудудига бостириб киргани бўйича БМТда хавотир билдирди.

Фото: AP

Россия учувчисиз учоқларининг мамлакат ҳаво ҳудудига бостириб кириши муносабати билан БМТдаги Полша баёнотига Европа Иттифоқи, АҚШ ва бошқа 40 дан ортиқ давлат қўшилди. Ғарб иттифоқчилари Варшава билан тўлиқ бирдамлик билдирган ҳолда, Россия учувчисиз учоқлари томонидан мамлакат ҳаво ҳудуди атайлаб бузилганини қоралади, деб хабар қилди Европа Иттифоқининг БМТдаги делегацияси 13 сентябр, шанбага ўтар кечаси.

Москва халқаро ҳуқуқ ва БМТ низомини бузганликда айбланган қўшма баёнот Ню-Йоркда БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишидан олдин Полша ташқи ишлар вазири ўринбосари Марчин Босацкий томонидан ўқиб эшиттирилди. Ҳужжатга Германиянинг жаҳон ташкилотидаги доимий ваколатхонаси ҳам қўшилди.

Баёнотда, шунингдек, Россия «Украинага қарши тажовузкор уруш»ни тўхтатишга ва бошқа провокациялардан тийилишга чақирилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид