Жамият | 14:40 / 18.09.2025
2558
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда кучли дорилар савдоси билан шуғулланган шахс ушланди

Яккасарой туманида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахс қўлга олинди.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Яккасарой туман бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигидан тезкор тадбир ўтказилди.

Унда, қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган Г.Д. фуқаро А.Т.га таркибида “сибутрамин” кучли таъсир қилувчи моддаси бўлган 2 турдаги дори воситасини 800 минг сўмга сотган вақтида ушланди.

Унинг бошқарувидаги Lacetti русумли автомашинаси салонидан сотиш мақсадида олиб келинган турли номдаги хорижда ишлаб чиқарилган жами 1071 дона дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид