Спорт | 21:38 / 20.09.2025
1807
1 дақиқада ўқилади

“Беш ташаббус олимпиадаси” спорт мусобақалари бошланди

Жорий йилда “Беш ташаббус олимпиадаси” спорт мусобақалари касбий таълим муассасалари ўқувчилари учун ҳам ташкил этилади.

Фото: Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Тошкент ахборот технологиялари университетида олий ва касбий таълим муассасалари ўқувчи ва талабаларини қамраб олувчи “Беш ташаббус олимпиадаси” спорт мусобақаларига расмий старт берилди.

Қайд этилишича, 2024 йилги мавсум доирасида (сентябрь–декабрь) олий таълим муассасалари талабаларининг 442 минг нафардан ортиғи 5 та спорт тури (мини футбол, волейбол, стритбол, енгил атлетика, стол тенниси) бўйича 4 босқичли мусобақаларда иштирок этди.

Шунингдек, жорий йилда “Беш ташаббус олимпиадаси” спорт мусобақалари волейбол, енгил атлетика, шашка, шахмат ва стол тенниси турларида касбий таълим муассасалари ўқувчилари учун ҳам 3 босқичли мусобақалар ташкил этилади.

Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида эса мини футбол, волейбол, стритбол, енгил атлетика ва стол тенниси бўйича 4 босқичли мусобақалар ўтказилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид