Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франция Навалний Россияда заҳарлангани ҳақидаги маълумотларни кўриб чиқди
Франция икки ғарб лабораторияси хулосаларини кўриб чиқди, унга кўра Алексей Навалний Россиядаги колонияда заҳарланган, дея маълум қилди Франция Ташқи ишлар вазирлиги. Сиёсатчининг беваси Юлия Навалная аввалроқ бу хулосаларни чоп этишга чақирган эди.
Франция Алексей Навалнийнинг Россиядаги колонияда заҳарлангани ҳақидаги иккита ғарб лабораторияси хулосаларини «чуқур хавотир билан» кўриб чиқди. Бу ҳақда Франция Ташқи ишлар вазирлиги сайтида эълон қилинган баёнотда айтилган.
«Франция унинг ўлими учун Россия расмийлари тўлиқ жавобгар эканини яна бир бор таъкидлайди ва унинг фожиали ўлими ҳолатларини тўлиқ текширишни талаб қилишда давом этади», — дейилади ҳужжатда.
Аввалроқ Россия президенти Владимир Путиннинг асосий сиёсий рақиби деб аталган мухолифатчи Алексей Навалнийнинг беваси Юлия Навалная ғарб лабораторияларини турмуш ўртоғининг биологик намуналари бўйича таҳлил натижаларини эълон қилишга чақирди. Унинг таъкидлашича, улар эрининг Россия колониясида заҳарланганини тасдиқлайди.
«2024 йилнинг февралида биз Алексейнинг биологик намуналарини олишга, хорижга олиб чиқишга ва ғарб давлатларидан биридаги лабораторияга ўтказишга муваффақ бўлдик. Бир неча ой олдин натижалар олинганини билдим ва икки давлатдаги иккита лаборатория мустақил равишда Алексей заҳарланган деган хулосага келди», деб ёзади Навалная Telegramʼда. Эрининг ўлимидан сўнг у унинг ишини давом эттириш ниятида эканлигини маълум қилди.
Мавзуга оид
22:51 / 21.06.2026
Францияда жазирама иссиқ туфайли қизил даражадаги хавф эълон қилинди
08:59 / 15.06.2026
Зеленский G7 саммитида Трамп билан учрашишини маълум қилди
20:32 / 13.06.2026
Ўзбекистонликлар учун Францияда мавсумий иш таклиф этилмоқда
10:08 / 11.06.2026