Таълим | 11:00 / 22.09.2025
1969
4 дақиқада ўқилади
Реклама

ICT Week Uzbekistan 2025 - йилнинг энг йирик техно-ҳафталиги бошланиш арафасида!

23–26 сентябр кунлари Тошкентдаги CAEx мажмуасида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги энг муҳим воқеалардан бири – ICT Week Uzbekistan 2025 старт олади!

Ушбу ҳафталик дунёдаги етакчи компаниялар, стартаплар ва халқаро даражадаги экспертларни бир майдонга жамлаб, сунъий интеллект, рақамли трансформация ва келажак технологиялари бўйича энг долзарб янгиликларни тақдим этади.

Сизни ҳафталик доирасида қандай тадбирлар кутмоқда?

23 сентябр

Тадбирнинг тантанали очилиш маросимига гувоҳ бўлиш билан биргаликда Yandex компанияси томонидан илк бор жаҳон миқёсидаги даражасидаги startap асосчилари ва инвесторларини бирлаштирадиган "Global Founders Meet in Tashkent" учрашуви, IT Park Uzbekistan “Shared services and offshore Outsorsing” саммити, DataVolt компаниясининг “Ўзбекистоннинг рақамли ривожланишини тезлаштириш” форуми, ZTE ва бошқа турли тадбирларда иштирок этишингиз мумкин. Тўлиқ дастур ушбу ҳаволада: Agenda

24 сентябр

Рақамли таълимда сунъий интеллект, Ўзбекистон-Япония ICT форуми, Сунъий интеллектнинг стратегик келажаги, Huawei компанияси иштирокида “Рақамли иқтисодиёт”, IT инвестиция форумлари, META ва INVIDIA томонидан асосий маърузалар бўлиб ўтади. Дарвоқе, айнан шу куни Ўзбекистонга илк бор ташриф буюрадиган дунёнинг энг йирик Меta компанияси вице-президенти билан учрашиш имкониятига эга бўласиз. Тўлиқ дастур ушбу ҳаволада: Agenda

25 сентябр

Startap va Venture Summit, Game Gap форуми, Ўзбек-Корея BPO форуми, Аёллар ва сунъий интеллек форумларида иштирок этишингиз мумкин.

26 сентябр

Ҳафталикнинг сўнгги кунида IT иш ва таълим кўргазмаси бўлиб ўтади, унда соҳада иш топиш ва таълим олиш имконияти тақдим этилади. Шунингдек, шу куни IT Park’нинг Global Startap Awards тақдирлаш маросими билан ниҳоясига етади.

Бундан ташқари ташриф буюрувчилар 4 кун давомида 15 минг кв.метр майдонда қад ростлаган сўнгги ва замонавий технологияларни ўз ичига олган ICT Week Expo кўргазмасини кўздан кечиришлари ва энг сўнгги соҳа янгиликларидан хабардор бўлишлари мумкин.

ICT Week Uzbekistan 2025 факт ва рақамларда:

·        50+ давлат вакиллари, 20+ расмий делегация

·        Huawei, ZTE, Yandex Uzbekistan, Uzum, Beeline, HP каби етакчи компаниялар

·        Инновациялар кўргазмаси – AI, блокчейн, IoT, FinTech, E-commerce ва GameDev’даги сўнгги трендлар

·         Стартап ва инвестиция имкониятлари

·         Networking – 20 000+ иштирокчи билан алоқа ва ҳамкорлик

Диққат, форум иштирокчилари учун махсус қулайлик!

23–26 сентябр кунлари ташриф буюрувчиларнинг бориб-келиши қулайлик яратиш мақсадида қуйидаги манзиллардан БЕПУЛ махсус автобуслар қатнови йўлга қўйилади:

·        «Буюк ипак йўли» метро бекати (Дагестанская кўчаси)

·        «Ўзбекистон» меҳмонхонаси

·        IT Park Uzbekistan (Иброҳим Мўминов кўчаси, 4-уй)

Тадбир ҳамкорлари: Uzum, Startup Qatar, Huawei, ZTE, Datavolt, Yandex, IT Park, Uztelecom, Beeline, HP, INHA, Sarkor ва бошқалар.

ICT Week Uzbekistan 2025 – нафақат инновациялар билан танишиш, балки янги ҳамкорлар топиш ва рақамли келажакнинг бир қисмига айланиш имконияти, уни қўлдан бой берманг!

Манзил: Central Asian Expo Uzbekistan (CAEx), Тошкент

🔗 Рўйхатдан ўтиш: ictweek.uz/uz/register/visitor

☎ +998 55 511-07-77 📧 [email protected] | [email protected]

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид