Иқтисодиёт | 11:35 / 22.09.2025
1646
1 дақиқада ўқилади

Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатида экспорт салоҳияти кенгайтирилади

“Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатида ислоҳотларни жадаллаштириш ва экспорт салоҳиятини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди. 

Фото: Kun.uz

Қарорга кўра, тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатида 2026 йил учун асосий мақсадли кўрсаткичлар этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

🔹 ишлаб чиқариш ҳажми 9 фоизга ўсишини таъминлаш ва 146 трлн сўмга етказиш;
🔹 экспортни 3,3 млрд АҚШ долларига етказиш.

Қарорга кўра, Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан тижорат банклари орқали 2022–2023 йиллар пахта ҳосилига ажратилган кредитлардан қарздорлиги мавжуд бўлган пахта-тўқимачилик кластерлари бўйича гаров таъминотини мол-мулк билан тўлиқ таъминлаган кластерларга:

🔸 2025 йил 1 августдан фақат асосий қарзни тўлашга ҳамда асосий қарз тугагандан кейинги 12 ойда тенг улушларда фоиз тўлашга рухсат этилади;
🔸 тўлов графиги бўйича ҳам асосий қарз, ҳам фоизини ўз вақтида тўлаган кластерларга ушбу кредитлар бўйича Жамғармага жорий йил 1 августдан кейин ундирилган фоиз суммасининг 50 фоизи қайтариб берилади;
🔸 2025 йил 1 август ҳолатига тўланмаган фоизларга ҳисобланган пеня суммалари ҳисобдан чиқарилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид