Ўзбекистон | 19:00 / 24.09.2025
3359
3 дақиқада ўқилади

Тошкентда Pepsi Music Fest 2025 муваффақиятли якунланди

19-21 сентябр кунлари Тошкентда мамлакат маданий ҳаётида ёрқин из қолдирган йилнинг энг йирик мусиқий тадбирларидан бири - Pepsi Music Fest 2025 бўлиб ўтди.

Central Asian Expo Uzbekistan майдонида уч кун давомида фестивал 165 мингдан ортиқ томошабинни тўплаб, авлодларни мусиқа орқали бирлаштирди. Шу кунларда бир саҳнада жаҳон юлдузлари ва маҳаллий санъаткорлар чиқиш қилди. Хедлайнерлар янги авлод репери Big Baby Tape ва Қозоғистоннинг "Ирина Кайратовна" гуруҳи бўлди. Шунингдек, дунёнинг энг моҳир барабанчиларидан бири - Тим Ивановнинг чиқиши катта қизиқиш уйғотди.

Pepsi Music Fest 2025 тарихий воқеага айланди: Ўзбекистонда илк бор Акон ўзининг машҳур қўшиқлари билан иштирок этди. Жаҳон миқёсидаги афсонавий санъаткор билан бирга томошабинлар бутун дунёни забт этган хитларини бирга куйладилар.

Ўзбек хонандалари фестивалга ўзгача жозиба бағишлади. Тоҳир Содиқов, Конста, Лола, King Macarella ва MillyMallyMoe ўзларининг ёрқин чиқишлари билан томошабинларни хурсанд қилди. Рақс завқини DJ Frost ва DJ Gera сетлари таъминлади.

Фестивал давомида улкан ёруғлик ва лазер шоуси ўтказилиб, якуний мушакбозлик эса маданий бирлик рамзига айланди.

Pepsi Music Fest нафақат кўнгилочар тадбир, балки мамлакат мусиқа саноатини ривожлантиришга ҳисса қўшадиган маданий платформа сифатида ҳам ўз аҳамиятини тасдиқлади.

Фестивал йирик халқаро брендлар жамиятнинг маданий ривожланишини қўллаб-қувватлаётганининг ёрқин намунаси бўлди. Марказий Осиёдаги энг йирик ичимлик ишлаб чиқарувчилардан бири бўлган International Beverages Tashkent компанияси кўп йиллардан буён спорт ва ёшлар ташаббусларига сармоя киритиб келмоқда. Pepsi Music Fest унинг мамлакат ижтимоий ҳаётига қўшган ҳиссасининг яна бир исботи бўлди.

Pepsi Music Fest 2025 мусиқа чегаралар билмаслигини, Pepsi эса эркинлик, қувват ва ёрқин таассуротлар рамзи бўлиб қолишини исботлади. Pepsi Music Fest халқаро миқёсдаги тадбирга айланиб, маданият соҳасини янада юксалтирди десак, муболаға бўлмайди.

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид