Авто | 19:00 / 29.09.2025
5138
3 дақиқада ўқилади

Jetour Uzbekistan: бозордаги илк йил ва катта режалар

Ўзбекистондаги автомобил бозорида фақат бир йил ичида ўзини мустаҳкам ўрнатган Jetour бренди байрамона кайфиятда. Янги мижозлар учун совғалар, Абу-Дабидаги махсус тадбирга йўлланма ва реферал дастур — Jetour мижозларига катта имкониятлар тақдим этмоқда.

Фото: Jetour

Бундан бир йил муқаддам Ўзбекистонда янги халқаро авто бренди — Jetour расман ўз фаолиятини бошлади. Ёш, жўшқин ва амбициоз бренд сифатида Jetour мамлакатдаги автомобил бозорида ўз ўрнини топиб, мижозлар эътиборини қозонди.

Бир йил ичида Jetour ўз аудиториясини кенгайтириб, минглаб автомобилларни Ўзбекистон йўлларига чиқарди. Ўтган давр мобайнида бренд бир қатор тест-драйвлар, акциялар ва тадбирлар орқали минглаб одамларга ўз маҳсулотларини яқиндан намойиш этди.

Компания вакилларининг таъкидлашича, Jetour учун бу йил фақат автомобил сотиш эмас, балки мижозлар билан мустаҳкам ҳамкорликни йўлга қўйиш йили бўлди: «Биз фақат харидор эмас, балки бир хил қарашларга эга ҳамфикрларни ҳам топдик. Jetour фалсафаси – ёрқин яшаш тарзи, фаол бўлиш ва янги жойларни кашф этишга интилишдир», — дейди бренд раҳбарияти.

Расмий дистрибюторлик ва кенг дилерлик тармоғи

Фото: Jetour

Ўзбекистонда Jetour ягона расмий дистрибютор орқали тақдим этилади. Бу эса ҳар бир мижозга завод кафолати, сифатли сервис ва шаффоф харид шартларини таъминлайди.

Ҳозирги кунда бренднинг дилерлик марказлари мамлакатнинг асосий шаҳарларида фаолият кўрсатмоқда:

Бу марказлар нафақат сотув нуқталари, балки бренд муҳитини ҳис қилиш ва машиналарни шахсан синаб кўриш имконини берадиган масканлардир.

Моделлар қатори: услуб, қулайлик ва технологиялар

Фото: Jetour

Jetour Ўзбекистон бозорига турли эҳтиёжлар учун мос келадиган автомобиллар билан кириб келди:

  • X70 — оилавий, кенг ва ишончли кроссовер.
  • X50 — шаҳар учун компакт ва замонавий SUV.
  • Dashing — ёрқин ва динамик кроссовер, диққат марказида бўлишни хоҳловчилар учун.
  • T2 — премиум қулайлик ва ҳар қандай йўлга тайёр йўлтанлама.

Ҳар бир модел замонавий дизайн, функционаллик ва технологик янгиликларни ўз ичига олган. Компания дилерлик тармоғини янада кенгайтириш ва янги моделларни бозорга чиқариш режасини эълон қилди. Бу моделлар мижозлар ва уларнинг оилалари эҳтиёжларини тўлиқ қондиришга мўлжалланган.

Янги танлов ва совғалар

Фото: Jetour

Бир йиллик байрам муносабати билан Jetour мижозларига махсус совғалар ва имкониятлар тақдим этмоқда:

  • Янги мижозлар бренд логотипли мерч ва Абу-Дабидаги эксклюзив тадбирга таклифнома олиш имкониятига эга бўлади.
  • Амалдаги мижозлар учун рефераль дастур ишламоқда — дўстингизни харидга чорласангиз, танловда иштирок этиш имкониятига эга бўласиз.
  • Jetour эгалари клубида доимий равишда турли танловлар ва акциялар ўтказилади.

Jetour автомобили эгаси бўлиш ва расмий дилерлик марказларидан бирига мурожаат қилиш — жамоага қўшилишнинг энг осон йўли.

Jetour — саёҳат ва ҳаракат эркинлиги учун!

Реклама ҳуқуқи асосида

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид