Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Биз ким билан ишлаяпмиз?» деган саволга жавоб
Компания текшируви кўпинча мураккаб жараёнга айланади: баланс жадваллари, архив маълумотлари, турли базалар. Баъзида улар бир-бирига мос келмайди ёки йўқолиб қолади. Натижада оддийгина «Биз ким билан ишлаяпмиз?» деган саволга жавоб топиш учун жуда кўп вақт кетади.
Фото: iHamkor
Энди эса барча керакли маълумотлар битта экранда, кўзга яққол ташланадиган блокларда ва таҳлилий кўрсаткичлар билан iHamkor платформасидаги янгиланган карточкада жамланган.
Ҳисоботдан таҳлилгача
iHamkor платформасида янги восита пайдо бўлди: у контрагентларни текшириш ва компанияларни таҳлил қилишга ёндашувни ўзгартириши мумкин. Энди одатий “реестр” жадвали ўрнига фойдаланувчилар визуализация, коэффициентлар ва қисқа хулосалари бўлган тўлиқ бизнес-диагностикани қўлга киритади.
Яқин-яқингача iHamkor’даги компания карточкаси қуруқ рақамлар тўпламига ўхшарди: баланслар, ҳисоботлар — ҳаммаси фақат сонлардан иборат эди. Буни тушуниш фақат мутахассисларгагина осон эди. Энди эса формат ўзгарди: маълумотлар таҳлилий изоҳлар билан бирга берилади, асосий кўрсаткичлар ранг ва иконкалар орқали ажратиб кўрсатилган, жадвалнинг ўзи эса анча тушунарли бўлди.
Энди ҳар бир компаниянинг барқарорлик рейтинги ва кредит профили бор. Шу орқали молиявий аҳволни бир қарашда тушуниб олиш мумкин.
— Мен ҳар куни ишлатиш мумкин бўлган восита яратишни мақсад қилгандим. Ҳозир у шундай шакл олди, деб ўйлайман. Биз iHamkor’да компания карточкасининг янги кўринишини ишга туширдик. Бу оддий “редизайн” эмас. Бу — реестрдан тушунишга ўтиш. Рақамлар йиғиндисидан аниқ хулосаларга келиш, — дея ўз фикрларини бўлишди Венкон компаниялар гуруҳи асосчиси ва раҳбари Асқар Исмоилов ўзининг LinkedIn саҳифасида.
iHamkor карточкасидаги янгиликлар нимадан иборат?
• Судлар ва ижро ишларида иштироки — ишлар сони, компаниянинг роли, ундирув суммалари.
• Давлат харидлари — тендерлардаги иштирок, шартномалар, буюртмачилар ва буюртмалар ҳажми.
• Молия — нафақат тушум ва фойда, балки уларнинг динамикаси, рентабеллик коэффициентлари ва соҳа бўйича таққослаш.
• Солиқлар — тўлов тарихи, ўзгаришлар ва ҳудуд ёки мамлакат рейтингидаги ўрни.
• Активлар — қоплаш коэффициентлари, молиявий мустақиллик, RОА, тушум ўсиши.
• Барқарорлик рейтинги ва унинг батафсил шарҳи.
Авваллари компания карточкаси қуруқ жадвал кўринишида эди: фақат рақамлар, ҳеч қандай контекст, изоҳ ёки таққослашсиз. Энди эса ҳаммаси бошқача: ҳар бир бўлим интерактив — диаграммалар, филтрлар ва рангли кўрсаткичлар рақамларни аниқ ва равшан тасвирга айлантиради.
Бу ечим кимлар учун?
• Банклар ва MФOлар
• Етказиб берувчилар ва пудратчилар
• Бизнес-аналитиклар ва инвесторлар
• Компания эгалари
Қайта кўришнинг чекланмаган имконияти
Авваллари фойдаланувчилар танлов қиларди: эски маълумотларни бепул очиш ёки янгиланган версияга лимит сарфлаш. Энди эса тизим карточкани автоматик равишда янгилайди ва обуна доирасида исталганча қайта кириш ва кўздан кечириш мумкин. Бу имконият рақобатчилар ва ҳамкорларнинг ўзгаришларини мунтазам кузатадиганлар учун айни муддао.
Нега бу муҳим?
Замонавий бозор тезкорликни талаб қилади: банклар мижозни бир неча дақиқада баҳолайди, инвесторлар бир кунда ўнлаб компанияларни таҳлил қилади, бизнес эса пудратчи ва етказиб берувчиларни излайди. Маълумотларни қўлда йиғиш эса ҳафталаб вақт олади. Янги iHamkor карточкаси эса бу жараённи қисқартиради ва молия ва солиқлардан тортиб суд ишлари ва тендерлардаги иштирокигача бўлган барча керакли маълумотларни битта экранда жамлайди.
iHamkor карточкалари Ўзбекистонда бизнес юритиш маданиятига янгича ёндашув олиб кирмоқда. Энди фақат обрў ёки шахсий танишларга таяниб эмас, балки аниқ рақамлар ва таҳлилларга асосланиб қарор қабул қилиш мумкин. Бунинг натижасида эса бизнес алоқалар анча шаффоф ва асосли бўлиши кутилмоқда.
Текшириш учун: ihamkor.uz