Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Дам олиш куни”да энг кўп ишлайдиган аёллар учун тавсиялар
Якшанба куни кўпчилик учун дам олиш куни бўлса-да, аёллар учун — уй ишлари, кир ювиш, ошхона, болаларни чўмилтириш ва мактабга тайёрлаш билан тўлган энг тиғиз кун. Аммо шундай бўлса ҳам, ўзингиз учун оз бўлса ҳам вақт ажратиш зарур.
Фото: Depositphotos
Якшанба куни эрта тонгдан уйда ҳаракат бошланади: болаларни чўмилтириш, чангюткич шовқини, ошхонада мазали таом ҳиди, кир машинанинг ғувуллаши, ҳали дазмол қилиш керак… Аёллар учун “дам олиш куни” кўп ҳолларда энг тиғиз иш кунига айланиб қолади. Аммо шундай бўлса ҳам, ўзингиз учун бироз вақт ажратиш мумкин — фақат тўғри ёндашиш керак. Бу аёлга нафақат соғломлик, балки руҳий барқарорлик учун ҳам муҳим. Хўш, буни тўғри ташкил этиш учун нима қилиш керак?
Бунинг учун шанба куни реал режа тузинг, идеални қидирманг. Уйдаги барча ишларни бир кунда битиришга интилманг. Масалан, якшанбада фақат кир ювиш ва озгина тозалаш деб белгилаб олинг. Эрта туришнинг ўрнига бир соат кўпроқ ухланг — бу ҳам тикланишнинг бир қисми.
Ҳамма ишни аёл бир ўзи қилиши шарт эмас. Барча ишларни рўйхат қилиб, бошқалар билан ҳам бўлишинг. Болаларга кичик вазифалар беринг: қутиларни йиғиш, дастурхон ёйиш, отага мазали таом тайёрлашни топшириш мумкин. Бу нафақат енгиллик, балки оилавий ҳамжиҳатликни ҳам оширади. Фарзандларингиз ёдида қоладиган онларни бошдан ўтказишади. Она билан бирга ота меҳрини ҳам ҳис қилишади.
Шу куни кўп вақтни таом тайёрлашга кетказиш ҳам хато. Чунки оила бир жойда тўпланиши доим ҳам бўлавермайдиган ҳолат. Шунинг учун “Катта дастурхон” ўрнига турмуш ўртоғингиз томонидан оддий, лекин меҳр билан тайёрланган, болаларингиз учун севимли таом етарли.
Уй ишларидан сўнг ўзингизга “пауза” беришни ўрганинг. Масалан, болалар ухлагандан кейин ёки тушликдан сўнг 20 дақиқа фақат ўзингиз учун вақт ажратинг. Душ қабул қилинг, юзингизни парвариш қилинг, ёқимли мусиқа қўйинг. Бу “мини-ритуал” соғлиқни сақлаш ва стрессни енгишнинг енгил усулидир.
Агар имконият бўлса, кечқурун 20 дақиқа ҳавога чиқинг. Якшанба кунидаги энг яхши дам олиш — табиат билан бир неча дақиқа сукут ҳисобланади. Бу сайр сизга кейинги ҳафта давомида энергия беради. Аёллар кўпинча ўзларига “ҳозир дам олишга ҳаққим йўқ” деб ўйлашади. Бу нотўғри. Уй ишлари тугайди, аммо чарчаган аёл — эрта ёки кеч танасида ва ҳиссиётида тўпланган чарчоқнинг оқибатини ҳис қилади.
Дам олиш — бу мукофот эмас, эҳтиёж. Ҳар якшанбада камида ярим соатни фақат ўзингиз учун белгилаб қўйинг. У вақтда телефонни четга қўйиш, чой ичиш, кўзни юмиб нафас олиш керак. Чунки эртаси куни бутун оила сизнинг энергиянгизга муҳтож бўлади.
Мавзуга оид
15:18 / 04.12.2025
Аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашнинг янги молиявий инструментлари жорий этилади
16:06 / 29.11.2025
Нейронлар оламидаги сирлар: аёллар ва эркаклар мияси ўртасидаги фарқлар ҳақида
17:50 / 21.11.2025
Гўзаллик йўлида қурбонлик: баланд пошна аслида қанчалик хавфли?
11:49 / 17.11.2025