Жамият | 22:23 / 06.10.2025
16811
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда метро бекатида чақалоқ туғилди

Метронинг Ғафур Ғулом бекатида аёл фарзандини дунёга келтирди. Унга поездларни кутиб олиш ва жўнатиш бўйича навбатчи ходима биринчи ёрдам кўрсатган.

Тошкент метросининг Ғофур Ғулом бекатида ҳомиладор аёл фарзандини дунёга келтирди. Бу ҳақда метрополитен матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, поездларни кутиб олиш ва жўнатиш бўйича навбатчи ходима Наима Махамаджоновага бекат ўтиш йўлагидаги ички ишлар ходими томонидан йўловчи аёлнинг ҳолати бўйича хабар берилган. Вазиятни тўғри баҳолаган Наима Махамаджонова хизмат давомида ўзига ўргатилган махсус билимлар ва кўникмаларни ишга солган ҳолда биринчи ёрдам кўрсатиб, воқеа жойида аёлнинг фарзандини соғ-омон дунёга келтиришига яқиндан кўмаклашган. У чақалоқ соғлиги учун керакли ёрдамларни кўрсатган: киндик қисмини боғлаб, чақалоқ нафас олиш рефлексини фаоллаштирган.

Бу вақт ичида тез ёрдам хизмати ва аёлнинг яқинлари чақирилган. Тиббиёт ходимлари етиб келгунига қадар ходимлар она ва бола ҳолатини алоҳида назоратга олиб, уларнинг хавфсизлигини таъминлашган. 

Ҳозирда она ва боланинг соғлиги яхши, улар шифохонага етказилган.

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид