Жамият | 23:31 / 18.03.2026
561
2 дақиқада ўқилади

Ҳайит куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ўз ишини соат 4 дан бошлайди

Президент қарори билан, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг шу ҳақдаги ахбороти қабул қилиниб, 20 март – Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланиши белгиланди.

Рамазон ҳайити байрами муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳри жамоат транспорти (автобус ва метрополитен) иш фаолиятини эрталабки соат 04:00 дан бошлайди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.

“Ушбу қарор жамоат транспорти орқали ҳайит намозида иштирок этишни режалаштираётган фуқаролар учун қулайлик яратиш, йўлларда тирбандликларни олдини олиш ҳамда Рамазон ҳайити байрамида сифатли, хавфсиз жамоат транспорти хизматини кўрсатиш мақсадида қабул қилинди”, дейилади хабарда.

Президент қарори билан, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг шу ҳақдаги ахбороти қабул қилиниб, 20 март – Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланиши белгиланди.

Ҳайит ва Наврўз байрамлари муносабати билан дам олиш кунлари қуйидагича бўлди:

20 март (жума) – Рамазон ҳайити куни – барча учун дам олиш куни;

21 март (шанба) – Наврўз байрами куни – барча учун дам олиш куни;

22 март (якшанба) – дам олиш куни;

23 март (душанба) – 5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни (ишланмайдиган байрам куни дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли, байрамдан кейинги иш кунига кўчирилган дам олиш куни), 6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун одатий иш куни.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид