Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вазир ёки ҳокимликка номзодлар коррупцияга қарши режасини тақдим этади
Ҳукумат аъзолари ва маҳаллий ижро ҳокимияти раҳбарларининг коррупцияга қарши курашишдаги масъулияти оширилиши кутилмоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Экологик партия фракцияси йиғилишида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Йиғилишда таъкидланганидек, қонун лойиҳасининг асосий мақсади ҳукумат аъзолари ва маҳаллий ижро ҳокимияти раҳбарларининг коррупцияга қарши курашишдаги масъулияти ва ҳисобдорлигини ошириш, улар томонидан бу йўналишда амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини кучайтиришдан иборат.
Қонун лойиҳасига мувофиқ, ҳоким лавозимига номзод тегишли халқ депутатлари Кенгашида номзоди кўриб чиқилаётганда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури билан бир қаторда, ҳудудда коррупциянинг олдини олиш бўйича ҳаракатлар режасини ҳам тақдим этиши лозим бўлади.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодлар Қонунчилик палатасида номзоди кўриб чиқилаётганда ва маъқулланаётганда ўз фаолият дастури билан бирга тизимда коррупциянинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар режасини ҳам тақдим этиши белгиланмоқда.
Йиғилишда қонун лойиҳасининг қабул қилиниши раҳбар лавозимларга тавсия этилаётган шахсларнинг давлат хизматини очиқлик ва ҳисобдорлик тамойиллари асосида амалга оширишга бўлган масъулиятини янада оширишга хизмат қилиши алоҳида қайд этилди. Муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси қўллаб-қувватланди.
Мавзуга оид
20:43 / 08.06.2026
Судьялар учун даромад ва мол-мулк декларациясини тақдим этиш тизими ишга туширилади
09:10 / 07.06.2026
АЭС нархи очиқланди, йирик пудрат схемаси фош бўлди — ҳафта дайжести
10:32 / 03.06.2026
Шўртан ГКМни кенгайтириш доирасидаги 643 млрд сўмлик талон-торож фош этилди
16:01 / 02.06.2026