Ўзбекистон | 15:14 / 11.10.2025
22855
2 дақиқада ўқилади

Энг кўп лавозимлар қайси вазирликларда қисқартирилиши маълум бўлди

Энг кўп лавозимлар Солиқ қўмитаси, Сув хўжалиги, Қишлоқ хўжалиги ва Адлия вазирликларида қисқартирилади. 

Ўзбекистонда октябр ойи охиригача 2141 нафар давлат хизматчисини ишдан бўшатиш, уларнинг ишини сунъий интеллект тизими эгаллаши режалаштирилмоқда, деб хабар беряпти "Дунё" Украинанинг "Корреспондент" ва "ТСН" нашрларига таяниб.

Қайд этилишича, қарор давлат бошқарувини модернизация қилишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар доирасида қабул қилинган. Давлат органларида замонавий рақамли технологиялар ва бозор механизмларини жорий этиш, давлат функцияларини бажаришга хусусий секторни жалб этиш шулар жумласидандир.

"Ўзгартиришлардан мақсад миллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти самарадорлиги ва самарадорлигини ошириш ҳамда маъмурий харажатларни камайтиришдан иборат", – дейилади мақолада.

Энг кўп лавозимлар Солиқ қўмитаси, Сув хўжалиги, Қишлоқ хўжалиги ва Адлия вазирликларида қисқартирилади. Ишдан бўшатиш бошқа идораларга ҳам таъсир қилади. "Ҳужжатга кўра, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси ишдан бўшатилган ишчиларни иш билан таъминлашга кўмаклашишлари шарт", — дейилади Украина ОАВ тарқатган мақолаларда.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид