Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иқтисодиёт | 10:45 / 15.10.2025
2317
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон яшил ташаббусларга йилига 10 млрд сўмгача маблағ сарфлайди
Эндиликда экологик лойиҳалар молиялаштирилади.
Фото: iStock
2026 йилдан бошлаб атроф-муҳитни асраш, экологик маданиятни ошириш ва «яшил» ғояларни амалда қўллаб-қувватлаш учун эндиликда ҳар йили 10 млрд сўмгача маблағ ажратилади.
Ҳукумат қарори билан Ёшлар ишлари агентлиги ҳузурида «Яшил ташаббусларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси» ташкил этилди.
Жамғарма томонидан қуйидаги ташаббуслар молиялаштиради:
- табиатга меҳр ва экологик маданиятни оширувчи лойиҳалар;
- чиқиндиларни қайта ишлаш, яшил энергия ва экологик тоза технологияларни ривожлантириш;
- дарахт экиш ва парваришлаш ташаббуслари;
- иқлим ўзгариши ва экологик барқарорлик бўйича ёшлар ғоялари;
- эко мавзудаги видео, анимация ва медиа лойиҳалар;
- энергия тежамкорлиги бўйича танловлар ва акциялар;
- ўрмонларни тиклаш, экологик туризмни ривожлантириш ташаббуслари;
- эко-челленжлар ва энергия сарфини камайтирувчи мобил иловалар яратиш.
Мавзуга оид
10:30 / 29.01.2026
Самарқандда табиатга 422 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилди
15:07 / 28.01.2026
Тошкентда экоҳуқуқбузарликларни қайд этувчи 6 та камера ишга тушди
18:47 / 27.01.2026
АҚШ расман Париж иқлим келишувидан чиқди
20:51 / 25.01.2026