Ўзбекистон | 12:30 / 17.10.2025
2349
2 дақиқада ўқилади

Касаба уюшмалари маҳаллалар билан ишлайдиган тизим йўлга қўйилади 

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон касаба уюшмалари фаоллари ва фахрийлари билан учрашуви бўлиб ўтяпти. Давлат раҳбари тадбирда нутқ сўзлаб, соҳа вакиллари билан мулоқот қиляпти.

Фото: Президент матбуот хизмати

Глобаллашув ва рақамли тараққиёт шароитида меҳнат муносабатлари соҳасида янги шакллар ҳам кенг оммалашмоқда.

Имконият ва шароит яратиб берилгани туфайли бугунги кунда 6 миллионга яқин аҳоли ўзини ўзи банд қилиб, рўзғор тебратмоқда.

Масалан, ҳозирги вақтда одамлар дастурчи, веб-дизайнер, ҳунарманд, такси ҳайдовчиси, курер каби ўнлаб касбларда платформали бандлик асосида ишламоқда. Кўплаб фуқаролар, айниқса, хотин-қизлар масофадан туриб меҳнат қилишни ўрганди. Маҳаллаларни “драйвер” соҳаларга ихтисослаштириш ҳисобидан 1,5 миллион оила ўз хонадонида ишлаб, даромад олмоқда.

Бугун ушбу йўналишлар иқтисодий тараққиётимизнинг бир қисмига, уларда фаолият юритаётган одамлар эса меҳнат муносабатларининг тенг ҳуқуқли субъектига айланмоқда.

Энди касаба уюшмалари ҳам маҳаллалар билан яқиндан ишлайдиган самарали тизимни йўлга қўйиш таклиф қилинди.

Бандлик вазирлигига касаба уюшмалари билан биргаликда платформаларда фаолият юритаётган фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва меҳнат муҳофазасини таъминлаш, уларнинг ҳаёти, хавфсизлигини суғурталаш бўйича асосланган таклифларни ҳукуматга киритиш топширилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид