Жаҳон | 18:32 / 22.10.2025
5114
1 дақиқада ўқилади

Путин стратегик ядровий кучларнинг машғулотини ўтказди

Машғулот давомида қитъалараро баллистик ракеталари рамзий нишонларга учирилди.

Фото: kremlin.ru

Россия президенти Владимир Путин стратегик ядровий кучларнинг режали машғулотларини видеоалоқа орқали ўтказди, деб хабар берди Кремль.

Машғулот давомида Плесецк космодромидан Камчаткадаги «Кура» полигонига «Ярс» қитъалараро баллистик ракетаси, Баренц денгизи акваториясидаги «Брянск» атом сувости кемасидан «Синева» баллистик ракетаси учирилди. Шунингдек, машғулотларда ҳавода қанотли ракеталарни учирган Ту-95МС узоқ масофали авиация самолётлари иштирок этди.

«Машғулотда ҳарбий бошқарув органларининг тайёргарлик даражаси, тезкор таркибнинг бўйсунувчи қўшинларни бошқаришни ташкил этиш бўйича амалий иш кўникмалари синовдан ўтказилди. Машғулотнинг барча вазифалари бажарилди», дейилади Кремль матбуот хизмати баёнотида.

Россия стратегик ядровий кучларини бошқариш бўйича шунга ўхшаш машғулотлар 2024 ва 2023 йилларда ҳам ўтказилган.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид