Жамият | 12:44 / 30.10.2025
3270
1 дақиқада ўқилади

Электр тўловлари бўйича қоидалар ўзгармаган — расмий тушунтириш

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ижтимоий тармоқларда тарқалган “Ўзбекистонликлар 7 кун давомида электр энергияси учун тўловни тўлай олмайди — агар қарзингиз кечикса, бир ҳафта электр энергиясиз қоласиз” мазмунидаги хабарларни асоссиз деб рад этди. Жамият маълумотига кўра, электр ҳисоб-китобида янги тартиб ёки ҳисобга олиш тизими жорий этилмаган.

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда электр энергияси учун тўлов кечикса бир ҳафта ичида таъминот тўхтатилиши ҳақида хабарлар тарқалди. “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ расмий раддиясида ушбу маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслиги қайд этилди.

Жамиятнинг таъкидлашича:

  • электр тўловлари ва ҳисоб-китоб тартиби амалдаги меъёрларга мувофиқ давом этмоқда;
  • ҳозирда янги ҳисобга олиш тизимига ўтиш бўйича ҳеч қандай ишлар олиб борилмаяпти;
  • фуқароларга тасдиқланмаган хабарларга ишонмаслик, маълумотни фақат расмий манбалардан текшириш тавсия этилди.

Масъул идора фуқаролардан саволлар ва мурожаатлар учун жамиятнинг колл-маркази ва расмий ахборот каналларига мурожаат қилишни сўради.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид