Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Электр қувватлантириш шохобчалари хатлови нима учун ўтказилмоқда?
Сўнгги кунларда Тошкент шаҳрида электр қувватлантириш шохобчалари мавзуси кенг муҳокама қилинмоқда. Шаҳар ҳокимлиги мазкур масала юзасидан изоҳ бериб, ўтказилаётган хатлов ишлари тармоқ фаолиятини тўхтатиш эмас, балки уни тартибга солиш ва хавфсизлигини таъминлашга қаратилганини маълум қилди.
Фото: Kun.uz
Маълум қилинишича, шаҳардаги электр қувватлантириш инфратузилмаси ишлашда давом этмоқда. Айни пайтда Тошкентда қуввати 20 кВтдан юқори бўлган қарийб 1300 та тезкор қувватлантириш қурилмаси ўрнатилган.
Шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан 3 март куни 12 та ишчи гуруҳ тузилиб, улар томонидан шохобчаларни хатловдан ўтказиш ишлари бошланган. Ҳозирга қадар 300 дан ортиқ шохобча текширувдан ўтказилган.
Хатлов натижасида айрим қоидабузарликлар ҳам аниқланган. Жумладан, 101 та шохобча зарур ҳужжатлари мавжуд эмаслиги сабабли вақтинча электр тармоғидан узилган. Шунингдек, 62 та шохобчанинг электр таъминоти корхоналари билан шартномаси йўқлиги маълум бўлган.
Мутахассислар таъкидлашича, қуввати 20 кВтдан юқори бўлган тезкор қувватлантириш қурилмалари электр тармоғи учун катта юклама ҳисобланади. Агар бундай уланишлар техник шартлар ва ҳисоб-китобларсиз амалга оширилса, турар жой биноларида электр таъминотида узилишлар ва ортиқча юклама юзага келиши мумкин.
Шаҳар ҳокимлигига кўра, амалга оширилаётган чора-тадбирлар электромобиллик ривожини чеклашга эмас, балки энергия тизимининг хавфсиз ва барқарор ишлашини таъминлашга қаратилган.
Қайд этилишича, қонунчилик талабларига риоя қилган ҳолда ишлашга тайёр тадбиркорлар билан ҳамкорлик қилиш учун шаҳар ҳокимлиги очиқ. Ҳуқуқий баҳо бериш эса ваколатли органлар томонидан амалга оширилади.
Мавзуга оид
11:38 / 05.03.2026
Тошкентда ҳар бир туманда биттадан экобоғ барпо этилади
10:33 / 18.02.2026
Тошкентда инсон аъзолари ноқонуний трансплантациясига алоқадор шахслар қўлга олинди
13:21 / 17.02.2026
Тошкентда Умра зиёрати билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди
12:07 / 17.02.2026