Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қўчқоров элчи Фук билан учрашди: Франция билан ДХШ лойиҳалари кенгаяди
2025 йил 4 ноябр куни Ўзбекистон бош вазири ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров Франциянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Валид Фук билан учрашиб, соғлиқни сақлаш соҳасида давлат–хусусий шериклик (ДХШ) лойиҳаларини кенгайтириш, сув таъминоти, энергетика ҳамда транспорт-логистика инфратузилмасида қўшма ташаббусларни муҳокама қилди.
Учрашувда Франция Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Иқтисодий хизмати раҳбари Ян Кошинский, Франция тараққиёт агентлиги (AFD)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Оливе Грандвуэн, Ўзбекистон қурилиш ва уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари Даврон Одилов, UzAssets АЖ бошқарув раиси Бобур Абдуназаров ва бошқа масъуллар иштирок этди.
Музокараларда қуйидаги йўналишларга алоҳида эътибор қаратилди:
- соғлиқни сақлашда ДХШ: шифохона ва клиникаларда инфратузилмани янгилаш, хизматлар сифатини оширишга қаратилган лойиҳалар портфелини кенгайтириш, тажриба алмашуви;
- сув ресурслари: ичимлик суви таъминотини модернизация қилиш, тармоқларни бошқариш самарадорлигини ошириш ва техник ёрдам;
- энергетика: электр таъминоти бўйича қўшма лойиҳалар, барқарор инфратузилма ечимлари;
- транспорт ва логистика: инфратузилмани ривожлантириш ва ҳудудлар ўртасидаги боғланишни кучайтириш.
Якуний қисмида томонлар иқтисодий, ижтимоий ва технологик соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш, ғоялар алмашинувини фаоллаштириш ҳамда амалиётга йўналтирилган янги ташаббуслар билан мавжуд алоқаларни бойитиш бўйича келишиб олди.
Мавзуга оид
08:59 / 15.06.2026
Зеленский G7 саммитида Трамп билан учрашишини маълум қилди
20:32 / 13.06.2026
Ўзбекистонликлар учун Францияда мавсумий иш таклиф этилмоқда
10:08 / 11.06.2026
Ёнилғи нархлари ошиши Европада электромобилларга талабни кучайтирди
10:40 / 09.06.2026