Жамият | 11:36 / 07.11.2025
17055
1 дақиқада ўқилади

Чегара қўшинлари қўмондони ўринбосари вафот этди

Бахтиёр Мансуров 40 йилдан ортиқ умрини мамлакат қуролли кучларига бағишлаган, мудофаа вазирлиги ҳамда чегара қўшинларида турли раҳбарлик лавозимларида хизмат қилган.

2025 йил 5 ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари қўмондони ўринбосари, полковник Бахтиёр Мўминович Мансуров 68 ёшида вафот этди.

Бахтиёр Мансуров 1957 йил 27 феврал куни Жиззах шаҳрида туғилган.

40 йилдан ортиқ умрини мамлакат қуролли кучларига бағишлаган Мансуров 1979 йилдан мудофаа вазирлиги ҳамда чегара қўшинларида турли раҳбарлик лавозимларида хизмат қилган.

У узоқ йиллик хизмат фаолияти давомида турли мукофотларга лойиқ кўрилган. Хусусан, 2024 йилда Чегара қўшинларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи» фахрий унвони билан тақдирланган. 

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев