Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Метрода китобхонлар учун “Турон китоб бекати” ташкил қилинди
6 ноябрь куни Республика Маънавият ва маърифат маркази, “Туронбанк” АТБ, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳамда Тошкент метрополитени ҳамкорлигида Туронбанк ташкил этилганлигининг 35 йиллиги муносабати билан байрам туҳфаси сифатида амалга оширилаётган “Турон китоб бекати” лойиҳасининг тақдимот маросими бўлиб ўтди.
Тадбир "Алишер Навоий" ва "Пахтакор" метро бекатларининг ўтиш қисмида ўрнатилган китоб жавонлари ёнида ташкил этилди. Унда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Хасанов, “Туронбанк” АТБ бошқарув раиси Чори Мирзаев, Транспорт вазирлиги ва Тошкент метрополитени масъуллари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходимлари, Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид, журналист Шерзодхон Қудратхўжа, шунингдек, шоирлар ва фаол китобхонлар иштирок этди.

Лойиҳа аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини ошириш ва ўқишга бўлган қизиқишни кучайтириш мақсадида амалга оширилмоқда. “Турон китоб бекати” жавонларидаги асарлар “Ишонч асосидаги китоб алмашинуви” тамойилига асосланади: йўловчи китобни олиб, манзилига етгунча ўқийди ва уни бошқа бекатдаги жавонга қайтариб қўяди. Шу орқали метро йўловчилари ўртасида ўқиш, фикрлаш ва билим алмашиш маданияти шаклланади.

Тадбирда сўз олган “Туронбанк” АТБ бошқарув раиси Чори Мирзаев ушбу ташаббуснинг мақсадини қуйидагича изоҳлади: “Банк фақат молиявий хизмат кўрсатувчи муассаса эмас, балки жамиятда маданий ва маънавий қадриятларни ривожлантирувчи кучли ижтимоий платформадир. ‘Турон китоб бекати’ орқали биз ҳар бир йўловчини ўқишга ундайдиган, фикрлашга чорлайдиган, маънавий бойлик улашадиган муҳит яратмоқдамиз”.


“Турон китоб бекати” лойиҳаси орқали Туронбанк ўзининг ижтимоий масъулиятли ташаббусларини давом эттириб, маданий-маънавий қадриятларни қўллаб-қувватлаш йўлида янги босқични бошлаб бермоқда.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
15:00 / 18.01.2025
Ўзбек лимони: Туронбанкдан янги ташаббуслар ва фойдали маслаҳатлар
17:00 / 08.01.2025
Ўзбекистон француз бокси “Сават” Асcоциациясининг навбатдаги конференция йиғилиши бўлиб ўтди
19:00 / 07.01.2025
Туронбанк корпоратив мижозлар учун махсус бизнес-семинарлар ташкил этиш лойиҳасини йўлга қўйди
14:00 / 29.12.2024